Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023-й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин.
Регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади.
Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:
🔹 1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;
🔹 2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;
🔹 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.
Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Маълумот учун, 2026/2027-ўқув йилида ОТТ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юборишлари мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартиб асосида ажратилади.
Талабалар учун қулайлик: Энди талабалар турар жойига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш композит (бирлаштирилган) хизмат орқали автоматик тарзда амалга оширилади.
Нима ўзгарди?
Илгари талабалар турар жойига жойлашгандан сўнг вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида ҳужжат йиғиб, бошқа идораларга мурожаат қилиш талаб этиларди. Эндиликда ушбу хизматлар бирлаштирилди — ортиқча вақт сарфи ва оворагарчиликларга ҳожат қолмади!
Талабалар турар жойига аризангиз кўриб чиқилиб, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади.
Шартномада кўрсатилган тўловни амалга оширишингиз билан композит хизмат ишга тушади ва вақтинча рўйхатга олиш учун тўлов шаклланади.
Рўйхатдан ўтиш тўловини амалга оширгач, сизга турган жойингиз бўйича рўйхатга олинганлигингиз ҳақида қайд варағи тақдим этилади.
Муҳим эслатма: Турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!