Кеча, 31 август куни Шайхонтоҳур туманидаги Алишер Навоий киносаройида "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Унда Президент Администрацияси вакиллари, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, Миллий гвардия, коммунал хизматлар, Бошқарув сервис компаниялари, "Маҳалла" уюшмаси мутасаддилари ҳамда пойтахтдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди. Жами 1 200 нафарга яқин масъул ва раҳбар қатнашди.
Йиғилишда маҳаллаларни янада обод қилиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Хусусан:
🔵 кўчалар, ҳовлилар, ариқ ва хиёбонларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш;
🔵 маҳаллаларда инфратузилма муаммоларини ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва аҳоли иштирокида шакллантириш;
🔵 ишсиз фуқароларни даромадли меҳнатга йўналтириш бўйича маҳалла банкирлари билан тизимли ишлаш;
🔵 коммунал хизматлар фаолиятини яхшилаш ва дебитор қарздорликни қисқартириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Мазкур чора-тадбирлар маҳаллаларда обод муҳитни яратиш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!