Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф этилди
Ўзбекистон фуқаролари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай халқаро аэропортида хизмат кўрсатиш соҳасига ишга таклиф этилмоқда.
Дубай халқаро аэропортидаги бизнес ва биринчи тоифа йўловчилари учун мўлжалланган махсус кутиш залларида аёллар ва эркаклар учун 80 та бўш иш ўрни мавжуд.
Виза, авиачипта, аэропортдан иш жойигача трансфер, тиббий суғурта, турар жой, овқатланиш ҳамда иш жойига бориб-келиш транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Асосий шартлар: ойлик маош 2 250 доллар, иш вақти кунига 8 соат, шартнома муддати 2 йил. Аризалар Хорижда иш платформаси орқали 13 августга қадар қабул қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!