$
12724.84 UZS
-15.11
137.11 UZS
-2.03
14223.83 UZS
32.8
26° Кечаси 16°

Иккита ҳудудда коррупцияга қўл урган амалдорлар қамоққа олинди

11:46 / 17.04.2023

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ноқонуний равишда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат автомашинасида ундан 600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бошқа бир ҳолатда эса Сирдарё вилоятидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан бирининг директори ёшларни касбга ўргатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан унинг ўқув марказида таҳсил олаётганларнинг дарсларга қатнашиш ҳолатини мониторинг қилмаслик ва МЧЖ фаолияти бўйича текширув ўтказмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 млн сўм олган.

Ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 1,4 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланган.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Бу ҳам қизиқ

Магнийнинг фойдаси нимада?

Магнийнинг фойдаси нимада?

Магний хлорофилл таркибига кириб, фотосинтез жараёнида иштирок этади.
12:54 / 19.09.2024
Солиқ қўмитаси: Inbazar тугатилиш босқичида

Солиқ қўмитаси: Inbazar тугатилиш босқичида

Ижтимоий тармоқларда Inbazar савдо дўконлари тармоғидаги ходимлар сони тўғрисида тарқалган маълумотлар юзасидан Солиқ қўмита…
14:08 / 19.09.2024
Йўталдан қутила олмаяпсизми? Унда бу усулни қўллаб кўринг!

Йўталдан қутила олмаяпсизми? Унда бу усулни қўллаб кўринг!

Йўтал — организмнинг ўзига хос бўлмаган ҳимоя реакцияси.
11:20 / 18.09.2024
Урганч давлат университетига нисбатан чора кўрилди

Урганч давлат университетига нисбатан чора кўрилди

Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
12:08 / 18.09.2024
19 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.
16:58 / 18.09.2024
Сиам эгизаклари операцияда муваффақиятли ажратиб олинди

Сиам эгизаклари операцияда муваффақиятли ажратиб олинди

Покистонлик Минал ва Мирха исмли эгизакларнинг бош қисми қўшилиб кетган эди.
17:57 / 18.09.2024
Қорақалпоғистонда “Адлия сайли” бўлиб ўтди

Қорақалпоғистонда “Адлия сайли” бўлиб ўтди

“Мамлакат келажаги — қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар…
20:24 / 18.09.2024
Навоийда она ўз чақалоғини пулламоқчи бўлди

Навоийда она ўз чақалоғини пулламоқчи бўлди

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
16:32 / 18.09.2024
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18-сентабр куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Виталий …
21:01 / 18.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!