$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Илон Маск, Стив Возняк ва 1000 дан мутахассислар нейрон тармоқларни тўхтатишни талаб қилмоқда

22:00 / 30.03.2023

Илон Маск сунъий интеллект (AI) соҳасидаги 1000 дан ортиқ экспертлар билан биргаликда кучли нейрон тармоқларни ўқитишга мораторий жорий этишни талаб қилди, чунки бу соҳадаги назоратсиз жараён инсониятга хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақда 22 март куни “Future of Life Institute” (“Future Life Institute”) нотижорат ташкилоти сайтида эълон қилинган сунъий интеллект бўйича мутахассисларнинг очиқ хатида айтилади.

“Биз барча сунъий интеллект лабораторияларини GPT-4 дан кучлироқ сунъий интеллект тизимлари бўйича машғулотларни дарҳол камида 6 ойга тўхтатишга чақирамиз. Ушбу танаффус оммавий равишда эълон қилиниши керак, унинг бажарилиши текширилиши ва барча асосий саноат иштирокчиларини ўз ичига олиши керак. Агар имкон қадар тезроқ бундай пауза қилишнинг иложи бўлмаса, ҳукуматлар аралашиб, мораторий жорий этиши лозим”, – дейилади мактубда.

Имзоловчилар сунъий интеллект лабораториялари ва мустақил экспертлар умумий хавфсизлик протоколларини биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун ушбу “нафас олиш майдони” дан фойдаланишлари керак, деб ҳисоблашади. Таъкидланишича, бу мустақил ташқи экспертлар томонидан синовдан ўтказилиши ва бошқарилиши мумкин бўлган илғор сунъий интеллект тизимларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлади.

Бунга параллел равишда экспертлар янги AI регуляторларини, шунингдек, янги тизимлар хавфсизлигини таъминлайдиган ҳукумат даражасидаги назорат тизимларини яратиш учун сиёсий соҳани ўзгартиришни таклиф қилмоқдалар.

Очиқ хатни имзолаганлар орасида Маскдан ташқари “Apple” асосчиларидан бири Стив Возняк, сунъий интеллект соҳасидаги етакчи экспертлар Стивен Рассел ва Жошуа Бенжио каби таниқли мутахассислар, шунингдек, ахборот технологиялари ва машиналарни ўрганиш соҳасида фаолият юритувчи 1100 дан ортиқ етакчи мутахассислар бор.

Қайд этиш мумкин, жорий йил март ойи ўрталарида Американинг “OpenAI” компанияси табиий тилларни қайта ишлаш алгоритмининг янги авлоди – мултимодал GPT-4 моделини тақдим этди. Унинг муаллифларининг фикрича, аввалги GPT-3.5 версиясидан анча устун ҳисобланади.

Шундай қилиб, GPT-4 кўпроқ “ижодкорлик” билан таъминланган ва фойдаланишда ишончлироқ, у батафсилроқ сўровларни қайта ишлашга қодир. Ҳақиқийлик ёки ишончлиликнинг ички баҳоларига кўра, у GPT-3.5 дан 40 фоизга аниқроқ. Мисол тариқасида компания адвокат учун тест – симуляторни келтирди, унинг ёрдамида иккала нейрон тармоқ ҳам баҳоланади. GPT-4 кўрсаткичлари тахминан энг юқори 10 фоиз, GPT-3.5 эса пастки 10 фоиз бўлган.


Илм-фан


														
														Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026

														
														Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

1958 йилда АҚШнинг Ford компанияси бензин ўрнига атом энергиясидан фойдаланадиган автомобиль — Ford Nucleon концепциясини та…
09:27 / 07.10.2026

														
														Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда 2026 йилда янги форматдаги технологик олийгоҳ – Сунъий интеллект университети очилади. Бу ҳақда кеча, 24 апрель…
16:53 / 25.04.2026

														
														NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

Ойга сўнгги бошқариладиган миссия 1972 йил декабрь ойида Американинг "Аполлон-17" экспедицияси доирасида амалга оширилган эд…
14:18 / 04.04.2026

														
														Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

“Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак — AntiSleep Glasses” номли ЭҲМ учун яратилган дастур Адлия вазирлиги томонидан…
17:32 / 24.12.2025

														
														Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти ғолиблари эълон қилинди.
18:32 / 08.10.2025

														
														Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

2025-йилги Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Мери Брункоw, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди.
17:53 / 06.10.2025

														
														Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча тегишли бўлимларга ушбу топшириқлар етказилди
16:14 / 24.09.2025

														
														Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Мақсадли қабул асосида тавсия этилган абитуриентлар ушбу имтиёзда
10:53 / 23.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!