Нетаняхунинг сўзларига кўра, Исроилнинг асосий мақсади ХАМАС салоҳиятини йўқ қилиш, гаровга олинганларни қайтариш ва 7 октябрь воқеаларининг такрорланишига йўл қўймасликдир.
Бироқ, у АҚШ маъмурияти, шу жумладан Жо Байден, Рафаҳга Исроил кучларининг киритилишига қарши чиққанлигини ва ҳатто қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилганини таъкидлади. Шунга қарамай, Исроил таҳдидларни эътиборсиз қолдирди ва операцияни давом эттирмоқда.
“Ҳизбуллоҳ”га қарши Шимолий фронтда Нетаняхуга учта ҳаракат сценарийси таклиф қилинган, аммо у тўртинчисини танлаган. Бу танлов гуруҳнинг ракета салоҳиятини йўқ қилишдан иборат.
Унинг таъкидлашича, Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг ракеталар захирасини 80 фоизгача йўқ қилган. Шу билан бирга, у гуруҳнинг ҳали ҳам хавфли қуролларга эга эканлигини тан олади.
Бош вазир, шунингдек, уларнинг стратегияси “Ҳизбуллоҳ”га ҳарбий имкониятларини тиклаш учун йўл қўймаслик ва бунинг олдини олиш мақсадида Сурия орқали қурол етказиб беришни тўхтатиш эканлиги айтган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!