$
12233.67 UZS
48.56
154.84 UZS
2.26
14233.88 UZS
152.77
31° Кечаси 18°

“КАПИТАЛ СУҒУРТА” АЖ жаримага тортилди ва лицензияси тўхтатилди

10:37 / 11.01.2024

“KAPITAL SUGʻURTA” АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 162 млн сўм миқдорида жарима солинди. Бу ҳақда Регулятор хабар бермоқда.

Таъкидланишича, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-банди ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “KAPITAL SUGʻURTA” АЖга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 22 ноябрдаги 049696-сонли лицензия 2024 йил 11 январь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.

“KAPITAL SUGʻURTA” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“KAPITAL SUGʻURTA” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт”, – дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Асад режими жиноятларини яшириш учун оммавий қабрларни кўчирган

Асад режими жиноятларини яшириш учун оммавий қабрларни кўчирган

Бу амалиёт режим жиноятларини яшириш мақсадида амалга оширилган.
11:03 / 16.10.2025
Тошкентда 1 миллиард долларлик янги халқаро аэропорт қурилади

Тошкентда 1 миллиард долларлик янги халқаро аэропорт қурилади

Лойиҳа қиймати 1 миллиард доллар бўлиб, у давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.
20:24 / 15.10.2025
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик қамалди

Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик қамалди

Судда у бир нечта ҳарбий медаллар билан тақдирлангани ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
16:59 / 16.10.2025
Қашқадарёда 2,4 млрд сўмлик “свет”ни ўмарган фермер хўжалиги аниқланди

Қашқадарёда 2,4 млрд сўмлик “свет”ни ўмарган фермер хўжалиги аниқланди

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 477 миллион сўмлик зар…
11:10 / 15.10.2025
Дунё паспортлари рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё паспортлари рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон паспорти визасиз кириш мумкин бўлган мамлакатлар сонига асосланган рейтингда 82-ўринни эгаллади.
14:42 / 15.10.2025
Тарихда илк бор ўзбек клублари ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади

Тарихда илк бор ўзбек клублари ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади

ФИФА Жаҳон чемпионати дунёдаги энг кўп даромад келтирувчи спорт мусобақасидир.
09:27 / 16.10.2025
“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

Бу ҳолат эса жамиятда илгари муқаддас саналган қариндошлик, ота-бола ёки ака-ука ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир кўрсат…
09:26 / 16.10.2025
Ўткир Юсупов муваффақиятли операция қилинди

Ўткир Юсупов муваффақиятли операция қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси ва Эроннинг “Фулад” клуби дарвозабони Ўткир Юсупов бугун Австрияда муваффақиятли операция қилинди.
15:09 / 15.10.2025
Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

2025 йил 15 октябрь куни Azon Global таҳририяти медиа платформанинг фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.
15:21 / 16.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!