$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

Тарихда илк бор ўзбек клублари ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади

09:27 / 16.10.2025

ФИФА Жаҳон чемпионати дунёдаги энг кўп даромад келтирувчи спорт мусобақасидир.

Ташкилот 2010 йилда Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган мундиалдан эътиборан турнирнинг финал босқичида иштирок этган футболчиларнинг клубларига компенсация пуллари тўлаб берган. Африкадаги Жаҳон кубогида клублар ўртасида тақсимланган пул умумий ҳисобда 40 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, Қатарда ўтказилган мундиалда бу сумма 209 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлди. Араб диёрида ўтган илк Жаҳон кубогини гуруҳ босқичида тарк этган терма жамоа ҳам энг камида 14 кун давомида унда иштирок этган ҳисобланиб, финал босқичидаги ҳар бир кун учун бир нафар футболчига 10950 АҚШ долларидан компенсация тўланган. 

Демак, Қатардаги Жаҳон кубогида футболчилари иштирок этган клублар уларнинг ҳар бири учун энг камида 153300 АҚШ долларидан компенсация олган.

2026 йилда Канада, Америка Қўшма Штатлари ҳамда Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогидан эътиборан эса Club Benefits Program — Клубларнинг фойда кўриш дастурида бир қатор тамойиллар ўзгармоқда. Аввало, бу галги мусобақа учун ажратилган компенсация пулларининг умумий миқдори рекорд даража — 355 миллион АҚШ долларига етади. Ушбу сумманинг 100 миллион АҚШ долларига тенг қисми эса мусобақанинг қитъавий саралаш босқичларида иштирок этиш учун ўз футболчиларини терма жамоалар ихтиёрига юборган клублар ўртасида тақсимланиши белгиланди. Бунинг учун, футболчи Жаҳон кубоги саралаш босқичи доирасидаги расмий учрашувда ўйин қайдномасига киритилган бўлиши талаб этилади. Бунда, футболчи терма жамоаси билан Жаҳон кубогига йўлланма олган ёки олмагани аҳамият касб этмайди. Шунингдек, аввалги тамойиллар бўйича футболчи учун компенсация олишга у сўнгги икки мавсум давомида рўйхатдан ўтказилган клубгина ҳақли ҳисобланган бўлса, эндиликда ўз таркибидаги футболчини Жаҳон кубоги ва унинг саралаш босқичлари учун терма жамоа ихтиёрига юборган исталган клуб дастур доирасидаги пулларни қабул қилиб олиши мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон кубогига йўлланма олиши мамлакат футболи тарихида ўчмас из қолдирган бўлса, энди ўз футболчиларини Жаҳон кубоги ва унинг саралаш босқичлари доирасидаги ўйинларга юборган клубларнинг ФИФА дастури натижасида даромад топишлари унинг иқтисодий ҳолатига ҳам ижобий таъсирини кўрсатади. Мисол учун, Жаҳон кубоги саралашининг сўнгги икки босқичи доирасида Абдувоҳид Неъматов 15 маротаба, Шерзод Насруллаев 12 марта, Акмал Мозговой 10 марта, Зафармурод Абдураҳматов 4 маротаба, Ғолиб Ғайбуллаев 2 бор ва Алибек Давронов бир марта Ўзбекистон терма жамоасининг ўйин қайдномасига киритилди ҳамда ушбу футболчилар барча учрашувларга “Насаф” футболчиси сифатида жалб этилди. Бундан ташқари, Умар Эшмуродов умумий 13 та учрашувнинг 4 тасида, Бобур Абдухолиқов умумий 11 ўйиннинг 8 тасида “Насаф” футболчиси бўлган. Демак, Қарши клуби ушбу футболчиларнинг ҳар бир учрашуви учун маълум миқдорда компенсация пулларини ишлаб топади.


Футбол


														
														Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

7-октябрь куни Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Бенин терма жамоасига қарши баҳсда а…
09:57 / 07.10.2026

														
														Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-…
12:05 / 12.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўтказиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Лионел М…
16:35 / 07.09.2026

														
														Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026

														
														2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди.
12:07 / 21.07.2026

														
														Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Конго ДР дарвозасига…
10:28 / 21.07.2026

														
														Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсида Англия терма жамоаси Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб эт…
11:09 / 19.07.2026

														
														Аргентина кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

Аргентина кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

2026-йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта финал йўлланм…
09:55 / 16.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим тизимига масъул раҳбар…
15:12 / 13.10.2026
«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026
Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026
Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳоди…
14:31 / 13.10.2026
Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камбағалликдан азият чекаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етди. 2026…
10:03 / 13.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, Истанбул аэропортида ҳушини йўқотган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси даволаниб, Ватанга қайтарилди. …
10:14 / 12.10.2026
13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026
Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёнинг бешта давлатида пенсионерларга тўланадиган маблағ миқдори сезиларли даражада фарқ қилади. 2026 йилга оид к…
12:40 / 13.10.2026
13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:58 / 12.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!