Кеча, 26 сентябрь куни соат 22:23 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чинор” МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:30 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 23:10 да қуршаб олинган ва соат 23:55 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 2 та уйнинг тахминан 150 кв.м. майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!