Оммавий ахборот воситаларининг айрим манбаларига кўра 26 октябрь куни президентнинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов қуролли ҳужумга учраган.
Маълум бўлишича, маҳаллий вақт билан тунги соат 1:30 лар атрофида икки номаълум шахс Алламжоновнинг Тошкент вилояти Қибрай туманидаги уйи яқинида у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узган. Ҳодисада Алламжонов ва ҳайдовчисининг зарар кўрмагани, ҳужум уюштирган шахслар воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлгани айтилади.
Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбалар ҳозирда Қибрай тумани ва Тошкент шаҳрида ҳужумчиларни қўлга олиш ва шахсини аниқлаш юзасидан йирик амалиёт бажарилаётгани айтилмоқда.
Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Қибрай кўчаларида фавқулодда ҳолат экани, ички ишлар ва бошқа хизматларнинг давлат рақамидаги машиналари кўплиги, айрим кўчалар ёпиб қўйилганини ҳодиса юз берган ҳудудга яқин яшашини айтган қибрайлик тадбиркор ҳам тасдиқлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!