$
12004.02 UZS
85.04
₽
148.80 UZS
0.76
€
13361.67 UZS
77.97
31° Кечаси 18°

“Кристалл туни” такрорланиши мумкинми?

14:53 / 10.11.2023

Бутун дунё эътиборида бўлган Исроил-ХАМАС уруши вақтида кўплаб тарихий воқеликлар ёдга олиняпти. Шу жумладан 9 ноябрь бутун дунёда фашизмга қарши курашиш куни, кўплаб Европа давлатларида нишонланди. Бу куннинг тарихи аксар сиёсатчи ва оддий инсонларга “Кристалл туни”ни эслатди. Ушбу тарихий воқеани эслаб Гитлернинг фашистик ғояси ҳали ҳам мавжуд эканлигини, фақат бошқалар томонидан амалга оширилаётганини қайд этганлар ҳам бўлди.

“Кристалл туни” воқеалари эса Канаданинг Монреал шаҳридаги университет талабалари томонидан ҳам эсга олиниб, махсус плакатлар яратилди. Бундан кўзланган мақсад Фаластин тарафдорларини намойишга чақириш бўлган. Намойиш 9-ноябр куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо ҳеч қандай расмий ёки норасмий ахборотлар тарқалмади.

Тарих қайтарилиши мумкинми?

“Кристалл туни” воқеаларига тўхталишдан аввал Адолф Гитлернинг фашизм ғоясини қисқача изоҳласак. Бу италянча“fascio” сўзидан келиб чиқиб таёқлар тўплами, деган маънонини англатади. Фашизмнинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, кучлининг кучсизга, кўпчиликнинг озчиликка қилган жинояти, деб қаралган. Гитлернинг ирқчилик сиёсати ва бунда яҳудийларни қирғин қилиш амалиётлари жамланган эди. Бугунга келиб “яҳудийлар Гитлернинг ҳаракатини қайтаришмоқда, улар ҳам фашистлик қилишмоқда” дегувчилар ҳам топилмоқда. Вазиятга қараганда мақсад ва мафкура бошқа бўлсада, воқелик оқибатларида тарих қисман қайтарилаётганига гувоҳ бўламиз. Яни кўпчилик томонидан озчиликнинг ўққа тутилиши. Сиёсий таранглик чўққисига чиқмоқда, дунё халқлари намойишларни тўхтатмаяпти. “Кристалл туни” тарихи эсга олинмоқда. Бу тунда қандай ҳаракатлар амалга оширилган ва нима сабабидан бўлиб ўтганини ёдга оламиз.

“Кристалл туни” ёхуд яҳудларга қарши кураш

Разбитые витрины

“Синган деразалар кечаси” (намойишнинг иккинчи номи) 1938-йил 9-10-ноябрда Германия, Австрия ва Судетнинг айрим қисмларида яҳудийларга қарши погром (бир қатор келишилган ҳужумлар)бўлиб ўтган. Бу ҳаракат ҳарбийлаштирилган кучлар жумладан Германиядаги Миллий социалистик немис ишчилар партиясининг “Жигарранг кўйлаклилар” жангари ташкилоти ва оддий аҳоли томонидан амалга оширилган. Полиция бу воқеаларга тўсқинлик қилмаган. Ҳужумлар оқибатида кўплаб яҳудийларга қарашли дўконлар, бинолар ва синагогалар деразалари синдирилган. Шу сабабли ушбу ҳаракатни “Кристалл туни”, деб номланган.

Бу қарши намойишга немис дипломати Эрнст вом Ратҳнинг Парижда польшалик яҳудий Герсчел Грйнсзпен томонидан ўлдирилиши сабаб бўлган. Бу жиноят халқаро яҳудийлар ташкилотининг Германия ва Фюрерга ҳужуми, деб талқин қилган. “Кристалл кечаси”дан кейин яҳудийларга иқтисодий, сиёсий таъқиблар давом этган ва яҳудийлар муаммоси ҳамда Холокост можороси бошланишига туртки бўлган.

2023-йил 9 ноябрь куни Германияда бўлиб ўтган фашизмга қарши курашиш куни тадбирида ҳукуматнинг антисемитизмга қарши кураш бўйича комиссари Феликс Клайн (ссилка) ҳали ҳам антисемитизм инсонлар онгида яшаётганини, Исроил-ХАМАС уруши вақтида бу яққол кўринганини айтиб ўтган.

“Кристалл туни” бутун бошли Гитлернинг қирғинларига дебоча бўла олган бўлса, дунёдаги ҳозирги вазият оддий аҳоли томонидан “Кристалл туни” бошланмаслигининг олдини олиши керак дегани эмасми? Бунинг учун тинчлик битими, адолатли келишув зарур. Аммо Фаластинда ҳар куни касалхоналар, бинолар ўққа тутилмоқда. Хамас жангари ҳаракатини йўқ қилишга тинимсиз уруниш оқибатида қанчадан-қанча тинч аҳоли ҳалок бўляпти. 7 октябрдан буён Исроил ҳаво ҳужумларидан 10 000 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида минглаб аёллар, болалар ҳамда қариялар ҳам бор.

“Кристалл туни”га нисбатан давлатларда қандай муносабат билдирилган?

СССР газеталари бутун дунё бўйлаб “Синган деразалар туни”га қарши норозилик намойишлари ўтказган. Шу жумладан 15-ноябр куни Москвадаги газеталар давлат консерваториясининг катта залида "совет зиёлилари" номидан антисемитизмни қораловчи резолюция қабул қилгани ҳақидаги хабарларни нашр этган. АҚШ президенти Франклин Рузвелт норозилик белгиси сифатида фақат Берлиндан Америка элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олган. Буюк Британия ва Франция ҳам норозилик билдирган, аммо фашистлар Германияси билан дипломатик алоқаларни узмаган. Германия ҳукумати буйруғи билан қўлга олинган яҳудийлар 3 та концлагерга жойлаштирилган. Айримлари давлатдан чиқиб кетиш эвазига озод қилинган. Ўша вақтдаги воқеликларни газеталар томонидан қизғин ёритилиши тарихда илк бор эди, дейилади The Times  журналида.

Бугунги кунда ҳам ОАВларининг саҳифалари Исроил-ХАМАС урушининг “қонли” маълумотлари билан тўлиб-тошмоқда. БМТга тақдим қилинаётган ушбу урушни бартараф этишга қаратилган резолюциялар амалда натижа беришини бутун дунё кутмоқда. Исроил бош вазири Нетаняхунинг гаровдагиларни қайтармагунчава ХАМАС йўқ қилинмагунча жанговар ҳаракатларни тўхтатмаслиги, тўғрисидаги баёноти вазиятни янада кескинлаштирди шу билан бирга анча ойдинлаштирди. Исроил қуролли кучлари тинч аҳоли сақланаётган касалхона ва бинолар ичида ХАМАС жанговар ташкилотининг яширин ер ости тунеллари борлигини, да’во қилмоқда. Шу сабабдан ҳам тинч аҳоли жон сақлаётган ва даволанаётган касалхоналар ҳаво ҳужумларига учрашни давом этмоқда. Исроил армияси ушбу ҳужумларни шундай изоҳлашмоқда. Аммо бундан кўрилган зарар, тинч аҳолининг ҳалок бўлаётгани инобатга олинмаяпти.

Намойишларнинг аксарияти бегуноҳ, тинч аҳолининг қирғин қилинишига қарши уюштирилмоқда. Аммо яҳудийларни таҳқирлаш, зўравонлик қилиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Ҳатто Исроил ва Фаластин намойишчилари ўртасида жанжалларнинг содир бўлиб тургани ижтимоий тармоқлардаги тасвирларда акс этмоқда.

Жаҳон Сионистик Ташкилоти ва Яҳудий агентлиги октябр ойида Исроил-ХАМАС можароси натижасида дунё бўйлаб антисемитизм даражаси 1180 фоизга ошганини маълум қилган. Яҳудийларга қарши зўравонлик ҳолатлари айниқса Париж, Нью-Йорк, Буенос-Айрес, Лос-Анжелес ва Вашингтонда сезиларли кечмоқда.

Агентлик бутун дунё бўйлаб интернетдаги антисемитистик контентнинг асосий қисми араб (71 фоиз) ва инглиз (28 фоиз) тилларида нашр этилгани тўғрисидаги ахборотни тақдим этди. Бу эса ўз-ўзидан вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келади. Сонлар ислом давлати қурбонларининг тарафдорлари кўп эканлигини англатади.

Ахборотнинг имкониятлари жуда кенг ва кучини тўғри баҳолай олиш ҳозир муҳим саналмоқда. Негаки, норозиликларнинг охири бўлиши керак. Бунинг учун тинчлик ўрнатилиши зарур, дейди Лос-Анжелсдаги Фаластинни қўллаб-қувватлашда иштирок этаётган намойишчилардан бири.

Малика НОРБЕКОВА


Сиёсат


														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент туманида раҳбарнинг турмуш ўртоғи мудир этиб тайинлангани юзасидан хизмат текшируви бошланди

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадовнинг турмуш ўртоғи Гулнора Асадовани Туманлараро перинатал маркази муд…
09:47 / 27.10.2026
Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026
Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини маълум қ…
11:39 / 27.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026
Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026
“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” к…
08:35 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!