Керакли масаллиқлар:
– Тухум – 2 + 1 дона
– Шакар – 150 гр
– Лимон цедраси
– Сариёғ – 50 гр
– Асал – 15 гр
– Ун – 275 гр
– Қавартма – 2 гр
– Бодом – 50 гр
– Хандонписта – 80 гр
– Апельсин цукати – 100 гр
– Сут – 1 ошқошиқ
Тайёрланиши:
1. Лимон цедраси қирғичдан ўтказилади ва шакар билан аралаштирилади. Масаллиқлар устидан тухум чақилади.
2. Апельсин цукати тўртбурчак шаклда майдаланади.
3. Эритилган сариёғ ва асал асосий масса устидан қуйилади.
4. Аралашма устига ун ва қавартма сепилади.
5. Хамир ичига бодом, цукат ва хандонписта солиб, қориштирилади.
6. Хамир озиқ-овқат плёнкасига ўралади ва ярим соатга музлатгичга солиб қўйилади.
7. 1 дона тухум 1 ошқошиқ сут билан кўпиртирилади.
8. Хамирдан узун ва қалин тасмалар ҳосил қилингач, патнис устига териб чиқилади.
9. Хамир устига тухумли қоришма суртилади.
10. Егулик 180 даража ҳароратда 25-30 дақиқа пиширилади.
11. Печенье бўлаклари 1 см қалинликда кесилади ва газ печига яна 10 дақиқага солиб қўйилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!