1535 йилнинг 10 март куни испаниялик денгизчилар томонидан Тинч океанида Галапагосс ороллари кашф этилган.
Галапагосс – Тинч океанининг экваториал қисмидан шарқда, Экватордан 972 км ғарбда жойлашган ороллар гуруҳи. Архипелагнинг биринчи ороли 5-10 миллион йил аввал тектоник ҳаракатлар натижасида пайдо бўлгани айтилади. Галапагосс ороллари Эквадорга тегишли бўлиб, мамлакатнинг худди шу номдаги вилоятини ташкил қилади. Архипелаг ҳудудида 251 минг киши ҳаёт кечиради.

Галапагос ороллари Панамадан Перу томон кемада йўлга чиққан испаниялик руҳоний Томас де Берланг томонидан кашф этилган. Архипелаг 1832 йилда Эквадор томонидан босиб олинади.

1936 йилда Галапагосс ороллари миллий боғ деб эълон қилинган, 1978 йилда эса ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мерослари рўйхатига киритилган.



Вулқонлар
Галапагосс оролларида кўп сонли вулқонларни кўриш мумкин. Аммо, уларни уйқудаги беозор вулқонлар деб ўйласангиз, қаттиқ адашасиз. Ҳудуддаги охирги фаоллик 2015 йилда кузатилган.

Доимий ҳаракат
Архипелаг учта литосфера плитасининг бириккан қисмига жойлашган. Галапагосс оролларининг бетакрор гўзаллиги ана шу тектоник плиталарнинг ҳаракати туфайли юзага келган. Тектоник фаоллик эски оролларнинг океанга чўкиб кетиши ва ёш оролларнинг юзага чиқишига сабаб бўлади.

![]()
Аҳоли
Галапагосс архипелаги 13 та йирик, 7 та ўрта катталикдаги ва 107 та кичик ороллардан иборат. Уларнинг бор-йўғи бештасида – Санта Крус, Балтра, Исабела, Сан-Кристобал ва Флореана оролларида одамлар ҳаёт кечиришади. Бу ерлик аҳолисининг аксарият қисми испаниялик мустамлакачилар ва маҳаллий эквадорликларнинг қони аралашган авлодларидир.

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!