$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Кунчиқар мамлакат томон саёҳат

10:42 / 30.03.2023

Ушбу мамлакатнинг бошқа давлатлардан фарқли жиҳати қандай эканлигини парвоз учун самолётга чиққан вақтингизнинг ўзидаёқ сезасиз. Бу ердаги ҳаёт шунчалар сокинки, ҳеч қачон назорат остидан чиқмайди.

Япония 7000 та оролдан иборат бўлган Япон архипелагида жойлашган, унинг энг йирик 4 ороли –  Хонсю, Хоккайдо, Кюсю ва Сикоку саналади. Японияда нам ҳарорат ва денгиз муҳити ҳукмрон. Хоккайдо ороли эса бундан мустаснодир. Бу ернинг қишлари совуқ, ёзи эса иссиқ бўлади. Япония ландшафти асосан тоғли ҳудудлардан иборат. Бу ердаги ўрмонлар мамлакатнинг 60 фоиз ҳудудини қоплаб олган. Япония сейсмик фаол зонада жойлашган бўлиб, ўлкада зилзилалар тинимсиз равишда содир бўлади. Мамлакат ҳудудида 200 та вулқон жойлашган, улардан 40 таси эса фаол ҳаракатда. Бу ердаги яна бир табиий хавф Тинч океанидан ҳосил бўладиган тайфунлардир. Япония ҳудуд жиҳатидан унчалик ҳам катта эмас, аммо аҳоли зичлиги жуда юқори. Бу ердаги ҳар 1 квадрат километр ҳудудга 336 тадан одам тўғри келади.

Японларнинг аксарият қисми шаҳарларда ҳаёт кечирадилар. Бу ердаги йирик шаҳарлар етакчиси Токио бўлиб, у мамлакат пойтахти ва Япониянинг энг йирик шаҳри ҳамдир. Токиода замонавий ҳаёт анаъаналар билан уйғунлашган, ҳудудда ўсмонўпар бинолардан тортиб, миллий ва қадимий ибодатхоналарни ҳам кўриш мумкин. Токио шаҳар чеккасидаги ҳудудлар билан қўшиб ҳисоблангада дунёдаги энг катта агломерация ҳисобланади. Бу ерда 37 миллион нафар инсон яшайди.

Йокогама

Япониянинг йирик порт шаҳри. Унинг машҳур тимсолларидан бири эса “Land more tower” биноси саналади. Ушбу ишноот баландлиги 296 метрга тенг. Минатомирай тумани эса шаҳарнинг футуристик кўринишини очиб беради.

Осака 

Мамлакатнинг йирик порт шаҳри, иш ва бизнес маркази. У ўзининг замонавий архитектураси, тунги ҳаёт тарзи ва ажойиб кўча таомлари билан донг таратган.

Саппаро

Шимолий орол Хоккайдонинг пойтахти саналади. У ҳудуддаги чанғи курортлари, ичимликлар ва дам олиш масканлари ила донг таратган. Бу ерда ҳар йили қор фестивали бўлиб ўтади. Унга дунёнинг турли бурчакларидан 2 миллионга яқин инсон ташриф буюради.

Японияда жамоат транспорти жуда тез ва самарали ишлайди. Шу жумладан трамвайлар линияси ҳам. Шаҳарлар эса поездлар, денгиз ҳамда авиатранспортлар билан боғланган. Иш кунларида одамлар жамоат транспортлари ёки велосипедлар ёрдамида ҳаракатланишни афзал биладилар. Чунки ишхонага қадар шахсий машинада етиб олиш жуда қийин. Оқибатда шаҳарда катта тирбандликлар ҳосил бўлмайди. Бу ерда темирйўл хизмати жуда яхши ривожланган. Замонавий Япониянинг тимсолларидан бири эса тезюрар поездлар ҳисобланади. Улардан энг тезкори Синкансэн бўлиб, унинг максимал тезлиги соатига 320 километрни ташкил қилади. Бундан ташқари Японияда магнит ёстиқли тезюрар поездлар тизими ҳам ишлаб чиқилмоқда. У 2015 йилда синов майдонларида мутлоқ рекорд ўрнатганча соатига 603 километр тезлик билан ҳаракат қилишга эришган.

Бу ердаги жамоат трансортларида мобил телефон орқали гаплашиш таъқиқланган. Бу атрофдагиларга ҳалал бериш билан тенг саналади. Мамлакат йўллари жуда ҳам текис, тушунарли белгилар ва ёзувларга эга, уларнинг барчаси инглиз тилида ҳам келтириб ўтилган. Машиналар йўлларда чап томонда ҳаракат қилишади.

Магистраллардаги тезлик чегараси соатига 100 километр. Тан олиш керакки, спорткардаги пойга учун камроқ кўрсаткич. Япония ер ости туннелларининг узунлиги бўйича Хитойдан кейинги иккинчи ўринда туради. Уларнинг узунлиги 4000 километрни ташкил қилади. Японияда одамларнинг машиналар билан таъминланганлик даражаси жуда юқори. Бундан ташқари ўлка автомобилсозлик соҳасида дунёда Хитой ва АҚШдан кейинги 3 ўринни эгаллайди. У “Honda”, “Nissan”, “Suzuki”, “Mazda” каби автобрендлар ватани ҳамдир.

Японияда “Кей-кар” дея аталувчи енгил автомобиллар категорияси ҳам бор. Улар сариқ ранг ва белгилар билан ажратиб қўйилади. Аслида уларни ташқи кўринишига қараб ҳам осонгина ажратиб олиш мумкин. Сабаби бу турдаги машиналарнинг барчаси кичкина, бироқ ёқимли дизайнга эга бўлади. Уларнинг ҳайдовчиларига эса суғурта солиқлари учун имтиёзлар берилади. Бу ерда бензин ҳам, машина тураргоҳлари ҳам жуда қиммат.

Ўлкада спорт жуда яхши ривожланган. Японлар ўзларининг каратэ ва сумо жанги спорт турлари биланг жуда фахрланишади. Замонавий японлар эса бейсбол, футбол, гольф, автопойгалар ишқибози. Сундук йўлларида “Формула-1” бўйича автопойгаларнинг чемпионат босқичлари тез-тез ўтказиб турилади.

Иқтисодиёт

Япония ЯИМ даражаси бўйича дунёда АҚШ ва Хитойдан кейини учинчи ўринда. Бу ерда энергия заҳиралари ҳам етарлича. Унинг асосий қисми ҳорижга экспорт қилинади. Японияда юқори технологиялар, техника ва электроника, шунингдек автомобилсозлик, кемасозлик ва қишлоқ хўжалиги ҳаддан ташқари ривожланган. Япония “Canon”, “Panasonic”, “Sony”, “Nikon” каби электроника брендларининг ватани ҳамдир.

Бу ердаги ишсизлик даражасининг пастлиги дунёдаги етакчи ўринда, 2016-натижаларига кўра аҳолининг атиги 3 фоизигина ишсиздир. Ўртача ойлик маоши эса 2600 долларни ташкил қилади.

Японлар жуда меҳнатсевар бўладилар. Улар йил давомида 10 кунгина таътил олишлари мумкин. Бу ердаги аксарият одамларнинг бош мақсади мамлакати ёки фирмасининг ривожланиши учун ҳисса қўшиш саналади.

Улар кун кеч бўлса-да ишда қолиб кетишлари, дам олиш кунлари ҳам ишга чиқишлари, таътил олмай ишлашлари мумкин. Япон тилида Кароши деган атама аллақачон пайдо бўлган. Бу ишдаги чарчоқдан ўша ернинг ўзидаёқ ўлиш деган маънони англатади.

Балки Япониянинг ҳар бир бурчагида замонавийлик ҳукмрон деб ўйларсиз? Йўқ, аслида аксарият ишбилармонлар ҳамон шахсий усулларда иш кўрадилар. Катта ёшли раҳбарият вакиллари эса ҳеч нарсани ўзгартирмаган ҳолатда эски усуллар билан иш қилишни афзал биладилар.

Тураржой

Японияда уйлар жуда ҳам қиммат. Мисол учун, Токиода 1 квадрат метрли жой нархи 4,5 мингдан 8 долларгача баҳоланади. Шу сабабли йирик шаҳарларда бир хонали уйлар ҳаддан ташқари кўп. Унда катталиги 10 квадрат метр келадиган битта хона ва 5 квадрат метрли ошхона бор бўлади, ҳолос.

Аммо бу ердаги уйларнинг ўртача майдони ёмон эмас. Улар аксарият ҳолатларда 95 квадрат метрга тенг бўлиши мумкин.

Таққослаш учун айтиш мумкинки, бу кўрсаткич Британияда 76, Россияда эса 60 квадрат метрга тенг.

Ўлкадаги тураржойлар қимматлигига қарамасдан бу ердаги давлат ипотекалари ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. У йилига 1,5 фоизни ташкил қилади. Қишда япон квартиралари жуда совуқ бўлади, сабаби бу ерда марказий иситиш тизими мавжуд эмас. Уйдаги иссиқ сув эса қиммат имкониятлардан биридир. Шу сабабли одамлар кўп ҳолатларда ваннадаги сувни кир ювиш учун қайтадан ишлатишади.

Ўлкада капсула меҳмонхоналари жуда кўп, бу тежамкор меҳмонхона тури бўлиб, уларнинг мижозлари японларнинг ўзларидир. Аксарият ҳолатларда улар эркак кишилар бўлишади. Япон эркаклари ишдан кейин маст ҳолатда бўлса ёки шунчаки ёлғиз қолиб дам олишни истаса шу каби меҳмонхоналарда тунаб қолишади.

Мамлакат меҳмонлари бу ерда ҳориж тили ўта оммабоп эмаслигини унутмасликлари керак. Сабаби аҳолининг 98 фоизи японлардир.

Ҳорижлик одамлар бу ерга ўрганишга анчагина қийналадилар. Сабаби, доим эътибор марказида бўлишга тайёр туришингиз керак. Мамлакатда 20 йил яшасангиз ҳам таом ейиш таёқчаларини ишлата олишингиз учун сизни мақтаб қўяверадилар. Японияда анъаналарнинг сақланиб қолишини нимадан деб ўйлайсиз? Аввало, у географик жиҳатдан бошқа мамлакатлардан узоқда жойлашган. Иккинчидан Япониядаги миграцион сиёсат жуда ҳам қаттиқ. Масалан, 2014 йилда бу ердан сиёсий бошпана сўраб 5000 нафар инсон мурожаат қилган бўлса, уларнинг атиги 16 тасигина мамлакат фуқароси сифатида қабул қилинган.

Бу ерда яхши иш топишга эришган тақдирингизда ҳам, ҳеч қачон японлар жамиятининг бир қисмига айлана олмайсиз. Сабаби японлар учун ҳорижликлар бутун умр муҳожир бўлиб қолаверадилар.

Ташқи кўриниш жиҳатидан японларга ўхшаб кетадиган кореяликлар ва хитойлар ҳам бундан истисно эмаслар.

Таълим

Японияда таълим тизими пулли ва шу билан бирга етарлича қимматдир. Рақобат даражаси кучли, бирор нарсага эришиш учун кўп шуғулланиш ва барчадан яхшироқ эканлигингизни исботлашингиз керак. Болалар кичик ёшданоқ ота-оналари ва ўқитувчилар томонидан атрофда рақобатчилар кўп эканлиги ва улардан ўзиб кетиш кераклиги ҳақидаги гапларни эшитиб улғайишади.  

Хизмат кўрсатиш

Япониядаги хизмат кўрсатиш сифати ҳар бир инсонга хуш ёқади, японлар табиатан жуда мулойим бўладилар. Дўкон, ресторан, сартарошхона, хуллас ҳар бир ерда сизга хушмуомалалик билан муомала қилишади.

Сабаби японларда хизмат кўрсатиш тушунчаси биринчи навбатда мижозга бўлган ҳурматни билдиради.

Мода

Япония модасини одатда ёрқин ранглар, кўзга ташланувчи буюмлар ва шу каби нарсалар билан тасаввур қилишади. Бу ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган тушунча.

Кўк рангли сочлар ва девонавор либосларни ҳақиқатан ҳам японларнинг эгнида кўриш мумкин. Аммо, бу услуб субмаданият вакилларигагина тегишли, холос. Аксарият японлар эса классик услубдаги либосларда юришни афзал билишади. Тиббий ниқоб бу ерда аллақачон мода аксессуарига айланиб бўлган. Уни қиш пайтида касал бўлмаслик, баҳорда аллергия, ёзда эса чангдан ҳимояланиш учун тақиб юрадилар.

Бундан ташқари, Япония дунёда ўзининг аҳмоқона телешоулари билан ҳам машҳур. Баъзан уларнинг чегарадан чиқиб кетиши ҳам рост.

Барчага машҳур бўлган япон анимелари комиксларнинг ўзига хос туридир ва японларнинг яшаш тарзини акс эттиради. Айтишларича, улар орқали япон одамларини яхшироқ тушуниш мумкин экан. Сабаби бутун мамлакат одамлари аниме ишқибози.

Улар караокеда қўшиқ айтиш борасида ҳам фаолдирлар. Караокенинг ўзи ҳам айнан Японияда ўйлаб топилган.

Японияда таомларга ҳам катта диққат қаратишади. Бу ерда озроқ пул эвазига ҳам мазали, тўйимли ҳамда фойдали егуликлар ҳарид қилишингиз мумкин.

Японларнинг аксарият таомлари ўта фойдали бўлиб, кам калорияли эканлиги билан ажралиб туради. Асосий масаллиқлар сифатида эса денгиз маҳсулотлари, гуруч ҳамда соядан фойдаланадилар.

Саке қанчалар машҳур бўлмасин японларнинг севимли ичимлиги у эмас, пиво саналади.

Японлар одамларни уйларига деярли таклиф қилишмайди. Дўстлар даврасида суҳбат қуриш ёки иш масалалари ҳар доим ресторанда ҳал қилинади.

Японияда чой-чақа қолдириш одати мавжуд эмас. Уларни сиздан олмайдилар ҳам. Аммо аксарият биноларда чекувчи инсонлар учун алоҳида ҳудудлар белгиланмаган. Фақатгина Японияда антиқа таъмлар уйғунлигини учратиш мумкин. Мисол учун креветка, помидор, ҳаттоки питон таъмли музқаймоқ, васаби таъмини берадиган Кит-кат, бодрингли Пепси шулар жумласидан.

Одамлар

Япония умр давомийлиги бўйича дунёдаги энг катта кўрсаткичга эга. У 83,7 ёшни такшил қилади. Японлар ҳамма нарсада тартиб ва қоидани яхши кўришади, чиқинди керакли жойга ташланмаса ёки машина нотўғри қўйилган бўлса, қўшнилар дарҳол полиция чақиришлари мумкин.

Япония хавфсизлик даражаси бўйича ҳам дунёдаги кучли мамлакатлар бешлигига киритилган. Бу ерда кўча жиноятлари деярли йўқ. Европа қоидаларига кўра, маҳаллий йигитлар қизларга нисбатан илтифотсиздек кўринадилар. Улар аёл кишига эшик очиб беришмайди, ёрдамга қўл узатишмайди ёки транспортда жой бўшатиб беришмайди.

Хушомадга ҳам уқувли эмаслар. Агар қиз бола билан яхши таниш бўлмаса унга деярли гапирмайдилар ҳам. Бу япон маданияти билан боғлиқ одат.

Бу ўлканинг одамлари доим камтар бўлиб қолишади ва ўз ҳис-туйғуларини бошқаларга кўрсатишмайди. Буни уларга болаликдан ўргатиб келадилар. Энг муҳим қоидалардан яна бири эса бошқаларга ҳалал бермасликдир.

Японияда кўп ҳолатларда йигитларга нисбатан қизлар ўз туйғуларини биринчи бўлиб ошкор қилишади.

Японлар доим кулиб юрадилар. Бу этикетнинг зарурий талабларидан бири. Улар табассум орқали қийинчиликлар ва омадсизликлардан ҳам устун эканликларини билдиришга ҳаракат қиладилар.

Бир сўз билан айтганда, замонавий Япония – контрастлар ўлкаси, у ерда технология инновациялари ҳам, шарқ маданияти ва фалсафаси ҳам бор.

 


Қизиқарли


														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

														
														Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берд…
10:00 / 08.09.2026

														
														АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026

														
														Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди.
11:14 / 19.07.2026

														
														АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026

														
														Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Астрономлар ҳажми жиҳатидан деярли Юпитерга тенг, аммо зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита ноёб сайёрани кашф этди.
10:05 / 27.06.2026

														
														ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026
Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) бош ижроч…
10:26 / 23.09.2026
CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

АҚШнинг CНН, Политиcо ва МС НОW нашрлари журналистларининг Оқ уйга кириши чеклангани ортидан Президент Доналд Трамп ва унинг…
10:16 / 22.09.2026
Хўжаободда сув сарфини аниқ назорат қилувчи «ақлли» ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда

Хўжаободда сув сарфини аниқ назорат қилувчи «ақлли» ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги технопаркда бўлиб, Хитой инвестициялари асосида ташкил этилган замонавий «ақлл…
16:11 / 23.09.2026
Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метрополитенида 21-сентабр куни йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ ма…
12:31 / 22.09.2026
Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026
Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google витсе-президенти Каран Бҳатия билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини и…
11:37 / 23.09.2026
Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!