$
11988.32 UZS
16.92
152.02 UZS
0.21
13822.53 UZS
25.49
31° Кечаси 18°

Президент Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади

14:17 / 25.11.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. 

Давлат раҳбари Самарқандга ташрифини таомилга кўра, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. 

Президентнинг ташаббуси билан мазкур мажмуа буюк муҳаддис бобомизнинг ислом оламида тутган юксак мавқейи, улкан салоҳиятига муносиб тарзда қайтадан бунёд этилди. Умумий майдони 45 гектарни ташкил этадиган ҳудудда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қурилди. Зиёратгоҳнинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган. 

Бу жой фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши, Имом Бухорийнинг буюк изланишлари, билими ҳамда камолоти зиёратчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши кераклиги эътиборга олиниб, мажмуада инновацион музей ташкил этилди. У ислом оламида муҳаддислар султони дея эътироф этилган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади. 

Мажмуа аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозир 65 минг нафар меҳмонга халқаро стандартларга мос хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. 

Бундан ташқари, ҳудудда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби жойлашган. 

Зиёратгоҳ атрофида 570 миллиард маблағ сарфланиб, меҳмонхоналар ва савдо-сервис нуқталари ташкил этилди. Бунда 1 та тўрт юлдузли, 2 та уч юлдузли ҳамда 22 та оилавий меҳмон уйи қурилган. Мазкур объектлар тўлиқ коммуникация тармоқлари билан таъминланиб, ҳудуди ободонлаштирилган. 2026 йилга қадар ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда автотураргоҳларни ташкил этиш режалаштирилган. 

Давлат раҳбари Имом Бухорий зиёратгоҳи халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин намунаси бўлганини таъкидлаб, мажмуада айни пайтда олиб борилаётган сўнгги ободонлаштириш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

 



														
														Ҳаво сифатини яхшилаш учун сунъий кўл ва сув ҳавзалари ташкил этилади

Ҳаво сифатини яхшилаш учун сунъий кўл ва сув ҳавзалари ташкил этилади

Бу ҳақда Президентнинг “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги …
14:43 / 25.11.2025

														
														Президент Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади

Президент Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларн…
14:17 / 25.11.2025

														
														Ўзбекистонда жума намозидан сўнг истисқо намози ўқилади – Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистонда жума намозидан сўнг истисқо намози ўқилади – Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Хабарга кўра, Макка ва Мадинада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларга ҳам ўз гуруҳлари иштирокида истисқо на…
13:04 / 25.11.2025

														
														Ўзбекистонга 10 ойда 9,7 млн нафар турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга 10 ойда 9,7 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 9,7 млн нафар чет эл фуқаролари ту…
12:17 / 25.11.2025

														
														Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхоналарга рейд уюштирилди

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги иссиқхоналарга рейд уюштирилди

Давлат раҳбарининг Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича қабул қилган Фармонига асосан, ҳавони ифлослантирувчи ма…
11:14 / 25.11.2025

														
														Бўстонлиқда темир тўсиққа урилган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

Бўстонлиқда темир тўсиққа урилган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

Бўстонлиқда юқори тезликда темир тўсиққа урилган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди, – деб хабар бермоқда Тошкент вилояти Ички и…
11:04 / 25.11.2025

														
														Ҳаво тозалагичлар учун бож бекор қилинди

Ҳаво тозалагичлар учун бож бекор қилинди

Президент фармонига биноан, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН код 8509 …
10:26 / 25.11.2025

														
														Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазият бўйича йиғилиш ўтказди

Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазият бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Администрация ҳамда алоқадор идоралар раҳбарияти иштирокида Тошкент шаҳрид…
09:59 / 25.11.2025

														
														Озарбайжонда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Озарбайжонда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

“Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси дипломатлари хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга ёрдам кўрсати…
09:09 / 25.11.2025

														
														Энди суд раиси ва ўринбосарлари очиқ танлов орқали танланади

Энди суд раиси ва ўринбосарлари очиқ танлов орқали танланади

Президентининг суд мустақиллигини кучайтириш ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир фармони қабу…
08:18 / 25.11.2025

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазият бўйича йиғилиш ўтказди

Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазият бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Администрация ҳамда алоқадор идоралар раҳбарияти иштирокида Тошкент шаҳрид…
09:59 / 25.11.2025
Озарбайжонда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Озарбайжонда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

“Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси дипломатлари хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга ёрдам кўрсати…
09:09 / 25.11.2025
Шахмат. Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги финалига чиқди

Шахмат. Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубоги финалига чиқди

Жаҳон кубоги ғолиби кейинчалик амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши тож учун кураш олиб боради.
08:17 / 24.11.2025
Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 9 ой давомида 123,5 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 9 ой давомида 123,5 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2025 йил январь–сентябрь ойларида молиявий хизматлар ҳажми 123,5 трлн сўмга е…
16:57 / 23.11.2025
Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумида “Ҳизбуллоҳ” раҳбарларидан бири йўқ қилинди

Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумида “Ҳизбуллоҳ” раҳбарларидан бири йўқ қилинди

The Times of Israel нашрининг хабар беришича, тегишли буйруқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху томонидан берилган.
12:02 / 24.11.2025
Гулистон шаҳрига 52 дона Yutong автобуси олиб келинди

Гулистон шаҳрига 52 дона Yutong автобуси олиб келинди

“Мазкур автобуслар шаҳар ичидаги 7 та йўналишда брутто-шартномаси асосида йўловчиларга хизмат кўрсатади”, – дейилади хабарда.
15:37 / 24.11.2025
“Бу “мавсумийлик” ёки “табиий жараёнлар” эмас, бу — бефарқлик натижасидир” – Шоҳрух Шодмонов масъулларга мурожаат қилди

“Бу “мавсумийлик” ёки “табиий жараёнлар” эмас, бу — бефарқлик натижасидир” – Шоҳрух Шодмонов масъулларга мурожаат қилди

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани кенгаши депутати, хонанда Шоҳрух Шодмонов масъулларни ҳаво ифлосланишига қарши реал ҳаракатлар…
18:15 / 24.11.2025
Президент Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади

Президент Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларн…
14:17 / 25.11.2025
Ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта охиригача давом этади

Ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта охиригача давом этади

“24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган ҳаво ифлосланишини кучайтирувчи инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача сақланиб…
17:14 / 23.11.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!