$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Лондонда Ўзбекистон вакиллари Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этмоқда

14:56 / 09.05.2023

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги вазирлик делегацияси айни дамда Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этмоқда.

Форум Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган бўлиб, унда бутун дунёдан таълим вазирликлари делегациялари қатнашмоқда.

Бутунжаҳон таълим форуми таълим соҳасида мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш, юзага келган таълим ва ўқув масалаларида фикр алмашиш, таълимдаги янгиликлар ҳақида тақдимотлар ўтказиш, давлатлар томонидан таълимнинг турли хил йўналишларидаги муваффақиятлар билан бўлишиш учун халқаро майдон ҳисобланади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Бутунжаҳон таълим форуми анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилади ҳамда таълим соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли тадбирларидан бири ҳисобланади.

Мазкур форум доирасида мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова қатор учрашувлар ўтказди.

Жумладан, Озарбайжон Республикаси Таълим ва фан вазири Эмин Амруллаев ва Шри-Ланка Республикаси таълим вазири Сусил Премажаянта билан учрашди.

Учрашувда Шри-Ланка Республикасининг олий таълим муассасалари информатика ҳамда СТЕМ таълими йўналишида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларига маҳаллий ўқитувчиларга “устоз-шогирд” модели асосида ассистент ўқитувчи сифатида жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари Cambridge Partnership for Education ташкилотининг тижорий стратегия бўйича директори Кенан Барут билан учрашувда бир қанча йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Жумладан, Президент мактаблари тажрибаси асосида умумий ўрта таълим муассасалари таълим жараёнига илмий асосланган баҳолаш тизимини жорий қилиш, педагогларнинг малакасини ошириш ва уларни баҳолаш бўйича Cambridge International PDQ (ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини баҳолаш) механизмини татбиқ этиш масалалари кўрилди.

Шу билан бирга, мактаб битирувчиларига иккита хорижий тил ва касбга ўрганишда қўйилажак талабларга асосан умумий ўрта таълим учун ўқув дастурини қайта танқидий кўриб чиқиш, 5-11 синф учун ишлаб чиқилаётган аниқ ва табиий фанлар йўналишларидаги дарсликларни экспертиза қилишга ҳам эътибор қаратилди.

Times Higher Education ташкилоти Яқин Шарқ ва Африка минтақаси раҳбари Ник Девис билан учрашувда эса истиқболдаги ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Associated Press агентлигининг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда куёви Жаред …
16:29 / 14.12.2025
Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотла…
16:40 / 14.12.2025
Ёшлар Пара Осиё ўйинлари–2025. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Ёшлар Пара Осиё ўйинлари–2025. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

БААнинг Дубай шаҳри мезбонлик қилган 2025-йилги ёшлар Пара Осиё ўйинлари якунланди. Мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун ў…
11:09 / 14.12.2025
Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

WSJ газетасининг ёзишича, Зеленский ўз халқи ишончини йўқотмаган ҳолда Оқ уйнинг таклифига конструктив ёндашмоқчи эканини қа…
08:34 / 15.12.2025
Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Марказий банкнинг Ички валюта бозори шарҳида маълум қилинишича, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг январь—ноябрь ойларига нисбатан…
12:32 / 14.12.2025
Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Урганчда МЧЖ 6 млрд сўмлик табиий газни ўмарди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 6 миллиард 33 миллион сўмлик за…
11:57 / 15.12.2025
Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

Ким Чен Ин Россиядан қайтган кореялик аскарларни тантанали кутиб олди

“Жума куни “хориждаги операция зонаси”да “ҳарбий топшириқ”ни бажарган муҳандис-сапёрлар бўлинмаси КХДРга қайтди”, – дея хаба…
17:12 / 13.12.2025
Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар 30 кунгача бепул ётоқдан фойдаланиши мумкин

Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар 30 кунгача бепул ётоқдан фойдаланиши мумкин

Россия Федерациясида ишлаш жараёнида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиқ ёки зўравонликка уч…
16:51 / 13.12.2025
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолибларига табрик йўллади

Аввало, барчангизни V Ёшлар Параосиё ўйинларида эришилган улкан тарихий ғалаба билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
10:30 / 15.12.2025
Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

“Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Сардор Рустамбоев ушбу мамлакат Президенти Рамчандра Пауд…
12:34 / 13.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!