Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Фарғона ва Наманган вилоятларида катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари мусодара қилинди.
Фарғона шаҳрида 1987 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонига умумий қиймати 778 миллион сўмлик 45 960 дона дори воситасини тушираётган вақтида тўхтатилди. Шунингдек, унинг уйидан қўшимча равишда 468 миллион сўмлик 16 535 дона дори воситаси аниқланди.
Наманган вилоятида эса икки нафар фуқаро яшаш хонадонлари ҳамда нотурар бинода ноқонуний равишда сақлаб келган, қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 32 528 қути дори воситалари мусодара қилинди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!