Кичик бизнес учун эълон қилинган янги енгилликлар тадбиркорлар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.
Кўп йиллардан буён бизнес вакиллари ҚҚСга ўтишдаги 1 миллиард сўмлик чегара пастлиги, мураккаб солиқ тизими ҳамда ортиқча текширув ва ҳисоботлар фаолиятни қийинлаштираётганини айтиб келарди. Натижада айрим тадбиркорлар бизнесини сунъий равишда бўлишга мажбур бўлаётган эди
Президент фармонига кўра, эндиликда ушбу чегара 5 миллиард сўмгача оширилади. Бу эса минглаб оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратади.
Шунингдек, ҳужжатда солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, текширувларни қисқартириш ва бизнес учун қулай муҳит яратишга қаратилган яна бир қатор муҳим чоралар ҳам белгиланган.
Саида Мирзиёева бу борада ўз каналида фикр билдириб, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш иқтисодиёт барқарорлиги, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун муҳим қадам эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!