Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро С.Қ. ва Х.А. тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Текширув жараёнида С.Қ.дан 396 дона, Х.А.дан эса 199 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Маълум қилинишича, С.Қ. муқаддам судланган.
Шунингдек, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Н. ва Т.П. кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланди. Улар фуқаро Д.Х.га 20 дона “Регапен” номли дори воситасини сотаётган вақтида қўлга олинган. Тадбир давомида улардан жами 34 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинган. А.Н.нинг ҳам муқаддам судлангани қайд этилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!