2024-2025 йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун имтиҳонлар ўтказилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, талабгорлар диплом бали ва чет тили сертификатлари асосида қатъий сараланади. Аввал диплом балл, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2024-2025-йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун талабгорларнинг ўқиш жавоблари жорий йил 20 августга қадар эълон қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!