2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳужжатлар қабули бошланди. Ҳужжатлар 1–30 июль кунлари Олий таълим вазирлигининг my.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади. Магистратура танловида тегишли мутахассислик бўйича миллий ёки халқаро чет тили сертификатига эга талабгорлар иштирок этиши мумкин. Онлайн ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: бакалавр дипломи; чет тилини билиш сертификати.
Шу билан бирга, айрим тоифадаги талабгорлардан чет тили сертификати талаб этилмайди. Булар: Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари, давлат мукофоти совриндорлари ҳамда республика фан олимпиадалари ғолиблари; кўриш, эшитиш ёки нутқида нуқсони бўлган ногиронлиги мавжуд шахслар; бакалавриат таълимини хорижий тилда тамомлаган битирувчилар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!