Якшанба куни кечқурун Покистон ҳаво кучларининг Афғонистоннинг Пактия, Пактика ва Кунар вилоятларига берган ҳаво ҳужумлари тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келди, деб хабар берди Афғонистон Олий Раҳбарининг матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид душанба куни ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
“Кеча кечқурун Покистон Пактика вилоятидаги Гиян туманини, Пактия вилоятидаги Тсамкани туманини ва Кунар вилоятидаги Маравар туманини бомбардимон қилди. Ушбу ҳужумларда ўнлаб тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди ва яраланди", – деб ёзган Мужоҳид.
Матбуот котиби Покистоннинг ҳаракатларини “қўрқоқ, тажовузкор ва ваҳший жиноят” деб атади ва уларни қоралади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!