Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони қарийб 5 миллионга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Статистика маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига республикада аҳолига тегишли 4 миллион 903 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган. Уларнинг 92,8 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 344,6 минг тага ошган. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари қуйидагича тақсимланган: Енгил автомобиллар — 4 млн 552,3 минг дона; Юк автомобиллари — 330,3 минг дона; Микроавтобуслар — 7,5 минг дона; Махсус транспорт воситалари — 7,2 минг дона; Автобуслар — 5,8 минг дона.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!