$
11818.07 UZS
-35.48
141.69 UZS
-0.17
13788.14 UZS
-81.7
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?

09:54 / 01.07.2026

2026 йил 1 июлдан Ўзбекистонда фуқаролар ҳаёти, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва тадбиркорлик соҳаларига оид қатор муҳим ўзгаришлар кучга киради.

Пенсия ва нафақалар 7 фоизга оширилади

Президент фармонига мувофиқ, пенсиялар, нафақалар ҳамда “Ижтимоий реестр”га киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари 7 фоизга оширилади. Ёшга доир энг кам пенсия 983 минг сўм, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1 миллион 83 минг сўм, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори эса 504 минг сўм этиб белгиланади.

Наслдор бузоқлар учун субсидия берилади

Сунъий уруғлантириш орқали олинган ҳар бир бузоқ учун 500 минг сўм, эмбрион кўчириб ўтказиш орқали олинган бузоқ учун эса 700 минг сўм субсидия ажратилади. Шунингдек, 2029 йил 1 январгача хориждан олиб кириладиган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар ҚҚСдан озод этилади.

Электрон тижоратда бонд омборлари тизими ишга туширилади

2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида электрон тижорат учун махсус бонд омборлари фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу омборлар резидент ва норезидентларга электрон савдо платформалари орқали сотиладиган товарларни вақтинча сақлаш имконини беради.

Субсидия маблағларини омонатда сақлаш имконияти яратилади

Субсидия хабарномасига эга фуқаролар тижорат банкларида махсус мақсадли ипотека омонати ҳисобварағини очиб, дастлабки бадал учун ажратилган маблағларни сақлаши ва кўпайтириши мумкин бўлади.

Тошкентда “Менинг уйим” тизими жорий этилади

Пойтахтдаги кўп квартирали уйларда умумий йиғилишлар, бошқарув қарорлари, шартномалар, ҳисоботлар ва мурожаатлар фақат “Менинг уйим” электрон тизими орқали юритилади. Мазкур тартиб 2027 йилдан бошлаб бутун республика бўйлаб жорий этилади.

Коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоя қилинади

Коррупсиявий ҳолатлар ҳақида хабар берган шахсларга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳимоя ордери берилади. Шунингдек, “Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилади.

Бепул режали стационар тиббий ёрдам йўлга қўйилади

Давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилган тиббиёт муассасаларида фуқаролар электрон навбат асосида бепул режали стационар даволаниш ҳуқуқига эга бўлади.

Меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси янги тартибда тўланади

Расмий банд бўлган фуқароларга ҳомиладорлик ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари босқичма-босқич Ижтимоий ҳимоя жамғармаси томонидан тўлаб борилади.

Квартира тўловидан қарздорларга электр учун тўлов чекланади

Кўп квартирали уйларда яшовчи мулкдорлар ҳар ойнинг 15-санасигача мажбурий бадалларни тўламаса, қарздорлик бартараф этилгунга қадар электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди.

Харид чеки орқали автомобиль ютиб олиш имконияти яратилади

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида харид чекларининг “Солиқ” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилиши асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади. Иштирокчилар автомобиль ва бошқа совринларни ютиб олиш имкониятига эга бўлади.



														
														Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Ўзбекистонда тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун таълим кредитини олиш имконияти мавжуд. Айни пайтда 14 та…
11:36 / 25.08.2026

														
														Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда янги тайинланган пенсиялар таркибида тўлиқ иш стажига эга бўлмаган фуқаролар улуши 61 фоизга етди. Яъни, бугунг…
09:45 / 25.08.2026

														
														АҚШ Сурияни терроризм ҳомийлари рўйхатидан олиб ташлади

АҚШ Сурияни терроризм ҳомийлари рўйхатидан олиб ташлади

АҚШ 24-август куни Сурияни “терроризм ҳомийлари” давлатлар рўйхатидан расман чиқарди. Қарор мамлакатнинг 1979-йилдан буён ам…
09:35 / 25.08.2026

														
														Нетаняху: Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринган

Нетаняху: Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринган

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Эрон унинг ўғилларидан бирини ўлдиришга уринганини маълум қилди. Бироқ у воқеа қачон соди…
09:31 / 25.08.2026

														
														Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

24–28-август кунлари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳа…
09:24 / 25.08.2026

														
														Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

25 август куни Ўзбекистон ҳудудларида асосан бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Аксарият жойларда ёғингарчилик кутилмайди.
17:28 / 24.08.2026

														
														Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда турли сабаблар, жумладан, молиявий қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқаролар Мигратсия агентлиги…
16:20 / 24.08.2026

														
														Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларининг пенсия ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янги келишув имзоланди. Унга кўра, икки да…
14:50 / 24.08.2026

														
														“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев

“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амал…
10:20 / 24.08.2026

														
														Тошкент вилоятида учта автомобил тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятида учта автомобил тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта автомобил — Лабо, Лаcетти ва Траcкер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир б…
10:00 / 24.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» фестивали ўтказилмоқда. Тадбирни ташкил этиш учун маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 453 …
11:46 / 22.08.2026
Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026
Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён саккиз кишида Конго-Қрим геморрагик иситмаси аниқланган. Улар орасида Ўз…
12:03 / 22.08.2026
Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 23-август куни Қурултой депутатлари сайловида уйидан туриб овоз берди.…
09:46 / 24.08.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларининг пенсия ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янги келишув имзоланди. Унга кўра, икки да…
14:50 / 24.08.2026
Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

24–28-август кунлари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳа…
09:24 / 25.08.2026
Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда тўлиқ иш стажига эга бўлмаган янги пенсионерлар улуши 61 фоизга етди

Ўзбекистонда янги тайинланган пенсиялар таркибида тўлиқ иш стажига эга бўлмаган фуқаролар улуши 61 фоизга етди. Яъни, бугунг…
09:45 / 25.08.2026
Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ФВВ Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
18:00 / 22.08.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Ички ишлар бўлими ходими маҳаллий фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани ҳақида хабар …
12:00 / 22.08.2026
Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Илк бор Тошкент шаҳрида Марказий Осиёга халқаро инвестицияларни жалб этишнинг кейинги босқичига бағишланган муҳим панель сес…
10:29 / 23.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!