Марказий банк кунгабоқар ёғининг нархидаги ўзгаришларга изоҳ берди. Қайд этилишича, ташқи вазиятнинг кескинлашуви нафақат Ўзбекистон минтақасига, балки дунё бозорида таъминот занжирларининг узилиши ва логистик тизимларнинг вақтинча тўхташига олиб келмоқда.
Жумладан, Россия ва Қозоғистондан импорт қилинадиган гречка, пишлоқ, кунгабоқар ёғининг ишлаб чиқарувчилар томонидан нархларнинг кескин оширилиши ички бозорларда ушбу маҳсулотлар нархига қўшимча босимни юзага келтирган.
Ўз навбатида, кунгабоқар ёғи нархидаги ўзгаришлар нартижасида маҳаллий ишлаб чиқариладиган пахта ёғи нархи ҳам кўтарилган.
Марказий банк кузатувларига кўра, улгуржи сотувчиларда йил бошига нисбатан кунгабоқар ёғи 25 фоизга ва пахта ёғи 12 фоизга қимматлашди.
Маълумот учун, жорий йил март ойида озиқ-овқат нархлари 2,5 фоизга қимматлашган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!