Марокаш қироли Муҳаммад VI мамлакатда кузатилган 7,0 магнитудали зилзила жабрланувчиларига қон топширди. Бу ҳақда Maghreb Arabe Press ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қирол Муҳаммад VI зилзиладан жабр кўрган ҳудудлар ва касалхонага ташриф буюриб, ярадорларга қон топширди. Ҳозиргача Марокаш Софи минтақасидаги шифохоналарда 2,1 мингдан ортиқ одам ётибди, улардан 484 нафари оғир тан жароҳати олган.
Агентлик аввалроқ қироллик бўйлаб бир неча минг марокашликлар ўз ватандошлари учун қон топширишга навбатда тургани ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!