“Мен афсонаман” фильмининг давоми суратга олинмоқда. Бу ҳақда фильм бош қаҳрамони Уилл Смит Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда маълум қилди.
Актёр аллақачон сценарийни олганини ва тез орада Майкл Жордан билан телефонда суҳбатлашиб, у билан фильмни ҳамкорликда суратга олишини айтди. Смит фильмда ўз ролига қайтади.
Сюжет асл фильмнинг альтернатив якунига асосланган бўлади, унда Смит ўйнаган қаҳрамон омон қолган. Сценарий “Тҳе Ласт оф Ус” ўйинидан илҳомланиб ёзилган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча сир сақланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!