Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду бўлажак турмуш ўртоғи Жоржина Родригес билан бўладиган тўйига узоқ йиллик рақиби Лионел Мессини ҳам таклиф қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда журналист Эсегбона Луис маълум қилган.
Манбага кўра, тантанали маросимга Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ҳамда Роналдунинг яқин дўсти, УФCънинг собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳам таклиф этилган.
“Тҳе Sun” нашри хабарига кўра, тўй жорий йилнинг 8 август куни Португалиянинг Мадейра оролида бўлиб ўтади. Никоҳ маросими Фуншал соборида ўтказилиши, ундан сўнг эса меҳмонлар беш юлдузли меҳмонхонада ташкил этиладиган тантанали қабул маросимида иштирок этиши режалаштирилган.
Шунингдек, тадбир муносабати билан меҳмонхонанинг икки қавати ва бир нечта бар ҳудудлари икки кун давомида фақат тўй меҳмонлари ихтиёрига берилиши айтилмоқда.
Маълумот учун, Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес 2016 йилдан буён бирга яшаб келмоқда. Улар беш нафар фарзанд — Криштиану Жуниор, Ева, Матео, Алана Мартина ва Белла Эсмералдани тарбиялаб келмоқда. Жуфтлик 2025 йил август ойида муносабатларини расман фотиҳа билан мустаҳкамлагани маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!