Сўнгги бир ойда электромобиллар савдоси 63,5 фоизга ошди
Ўзбекистонда июнь ойида автомобил бозори фаоллашди. Айниқса, электромобиллар савдоси бир ой ичида 63,5 фоизга ошиб, умумий автотранспорт воситалари олди-сотдиси 80 мингдан ошди.
Янги енгил автомобиллар савдоси 11 фоизга ўсиб, 24 мингтани ташкил этди. Ўсиш асосан маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳисобига кузатилди. Уларнинг савдоси 12 фоизга ошиб, 18,8 мингтага етди.
Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси эса 5,1 мингтани ташкил этиб, бир ойда қарийб 7 фоизга кўпайди.
Шунингдек, фойдаланилган енгил автомобиллар савдоси 16 фоиздан ортиққа ошиб, 37 мингдан ошди. Иккиламчи бозор июнь ойида енгил автомобиллар бўйича жами савдоларнинг 61 фоизини ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш Сурхондарё (33,7%), Хоразм (32,6%), Сирдарё (29%), Самарқанд (28,3%), Қашқадарё (26,2%) ва Андижон (26%) вилоятларида қайд этилди. Фақат Жиззах вилоятида ойлик савдо ҳажми 2,2 фоизга камайган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!