Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” расмий баёнот берди.
Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон” бекатидаги ҳаракат таркиби бузилиб қолгани тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Маълум бўлишича, метро вагонларининг тўхтатилишига техник носозлик сабаб бўлган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 ноябрь санаси соат 08:48 да “Ўзбекистон” бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган ҳаракат таркибида техник жиҳатдан носозлик ҳолати кузатилган. Шу боисда ҳам йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоезд машинисти томонидан барча йўловчилар бекатга туширилган ҳамда юзага келган носозликни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида бу ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон ҳаракатлантирилган. Шундан сўнг, орадан 3 дақиқа вақт ўтиб, ортдан келган ҳаракат таркиби бекатдаги йўловчиларни олиб манзиллари томон олиб кетган.
“Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда”, – дейилади “Тошкент метрополитени” хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!