Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радага (парламентга) ҳарбий ҳолатни ва умумий сафарбарликни яна 90 кунга узайтиришни таклиф қилди.
Давлат раҳбари Олий Радага Украинада ҳарбий ҳолатни узайтириш ва умумий сафарбарликни яна 90 кунга – 2025 йил 7 февралгача узайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини тақдим этди. Охирги ҳарбий ҳолат эса 9 ноябргача амал қилади.
Шундай қилиб, таклиф тасдиқланса 2022 йил февраль ойида Россия ҳужуми бошланганидан бери ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 13 маротаба узайтирилган бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!