$
12017.04 UZS
26.78
160.63 UZS
-1.6
13712.64 UZS
-25.8
31° Кечаси 18°

Мусулмонлар идораси фуқароларни қабристонларни ободонлаштиришга чақирди

10:18 / 08.05.2026

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига мурожаат билан чиқди. Унда “Қабристонларни обод қилиш долзарб ойлиги” ташаббуси илгари сурилди.

Мурожаатда қайд этилишича, қабристонлар нафақат дафн жойи, балки инсонни тафаккурга чорлайдиган, ҳаётнинг ўткинчилигини эслатадиган ва маънавий покланишга ундайдиган маскан ҳисобланади. Шу боис уларни доимо тоза, тартибли ва обод сақлаш зарурлиги таъкидланган.

Уламолар кенгаши айрим ҳудудларда қабристонларнинг қаравсиз қолаётгани, қуриб қолган ўт-ўланлар тозаланмаётгани ва йўлаклар таъмирталаб ҳолга келиб қолгани каби камчиликларга эътибор қаратган. Бундай ҳолатлар марҳумлар хотирасига нисбатан бефарқлик сифатида баҳоланиши айтилган.

Мурожаатда имом-хатибларни қабристонларни асрашнинг диний аҳамиятини кенг тушунтиришга, масжидларга яқин қабристонларни масжидлар қарамоғига олишга ва зиёрат жойларини ободонлаштиришга чақирилган. Шунингдек, қабристонларда райҳон ва бошқа хушбўй ўсимликлар экиш, зиёратчилар учун қулай йўлаклар ташкил этиш таклиф қилинган.

 

Бундан ташқари, зиёрат вақтида қабрларга оёқ босмаслик, марҳумлар ҳақига дуо қилиш, Қуръон тиловат этиш ва садақа бериш каби одобларга амал қилиш зарурлиги эслатилган. Уламолар кенгаши ёшлар орасида аждодлар хотирасига ҳурмат ва “Хотира ва қадрлаш” тушунчаларини мустаҳкамлаш муҳимлигини ҳам қайд этган.



														
														Андижон полкаси Гиннес рекордлари китобига кириш арафасида

Андижон полкаси Гиннес рекордлари китобига кириш арафасида

Андижон вилояти яна бир тарихий маданий воқеага мезбонлик қилди. Вилоят марказида 20 минг нафар иштирокчи қатнашган улкан “А…
10:56 / 24.06.2026

														
														“Бугун ҳам жамоам билан фахрланаман”— Фабио Каннаваро

“Бугун ҳам жамоам билан фахрланаман”— Фабио Каннаваро

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Португалияга қарши учрашувдан сўнг футболчиларининг ҳаракатини…
02:53 / 24.06.2026

														
														Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–115-сон, 23.06.2026 й.) қ…
17:47 / 23.06.2026

														
														24 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

24 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17:18 / 23.06.2026

														
														"Билимли қиз нафақат ўз ҳаётини, балки оиласини, атрофидаги муҳитни ва бутун мамлакат келажагини ўзгартиришга қодир", – Саида Мирзиёева

"Билимли қиз нафақат ўз ҳаётини, балки оиласини, атрофидаги муҳитни ва бутун мамлакат келажагини ўзгартиришга қодир", – Саида Мирзиёева

Бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 1,5 миллиондан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Қувонарлиси, уларнинг ярмидан…
16:52 / 23.06.2026

														
														Фарғона ва Хоразм вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Фарғона ва Хоразм вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Маълум бўлишича, мазкур наркотик моддалар Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
14:01 / 23.06.2026

														
														Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди.
12:46 / 23.06.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш мажмуасид…
09:16 / 23.06.2026

														
														Робахон Махмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирилди

Робахон Махмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирилди

Кеча, 22 июнь куни Олий суднинг янги раиси Робахон Анваровна Махмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ор…
09:10 / 23.06.2026

														
														23 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

23 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 …
16:47 / 22.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Андижон полкаси Гиннес рекордлари китобига кириш арафасида

Андижон полкаси Гиннес рекордлари китобига кириш арафасида

Андижон вилояти яна бир тарихий маданий воқеага мезбонлик қилди. Вилоят марказида 20 минг нафар иштирокчи қатнашган улкан “А…
10:56 / 24.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари Роман Скляр билан учрашди

Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари Роман Скляр билан учрашди

Остона шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти администр…
11:00 / 22.06.2026
Сел оқибатида Сурхондарёни Тожикистон билан боғловчи халқаро кўприк қулаб тушди

Сел оқибатида Сурхондарёни Тожикистон билан боғловчи халқаро кўприк қулаб тушди

21 июнь куни тоғли ҳудудларда кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳудудидан оқиб ў…
11:28 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Рас-Лаффан саноат зонасидаги газни қайта ишлаш мажмуасид…
09:16 / 23.06.2026
БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТнинг халқаро комиссияси Исроилни фаластинликларга нисбатан геноцид содир этишда айбловчи ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда …
08:24 / 24.06.2026
24 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

24 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17:18 / 23.06.2026
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакат ҳукумати раҳбари ҳамда Лейбористлар партияси етакчиси лавозимидан истеъфога чи…
16:58 / 22.06.2026
Ўзбекистондаги автотранспорт воситалари сони қарийб 5 миллионга етди

Ўзбекистондаги автотранспорт воситалари сони қарийб 5 миллионга етди

2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 4 миллион 903,1 мингт…
16:41 / 22.06.2026
ЖЧ-2026нинг расмий тўпи коинотга учирилди

ЖЧ-2026нинг расмий тўпи коинотга учирилди

2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатининг расмий тўпи – Трионда илмий тажриба доирасида Халқаро космик станцияга (ХКС) олиб чиқил…
10:12 / 22.06.2026
Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида автобус ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. “Тошшаҳартрансхизмат” А…
09:48 / 22.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!