Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида автобус ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълумотига кўра, ҳодиса 21 июнь куни соат 21:00 атрофида Шота Руставели кўчасида юз берган.
38-сонли йўналишда ҳаракатланаётган “Кинг Лонг” русумли автобус Жанубий вокзал томонга кетаётган вақтида тартибга солинадиган пиёдалар ўтиш жойидан светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида югуриб ўтган 2000 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Қайд этилишича, автобус ҳайдовчиси зудлик билан транспорт воситасини тўхтатиб, жабрланувчини тез тиббий ёрдам машинасида 16-сонли Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштириш ишлари олиб борилган.
Мутасаддилар йўл ҳаракати иштирокчиларини йўлларда янада эҳтиёткор бўлишга ва қоидаларга қатъий риоя этишга чақирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!