2026-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатининг расмий тўпи – Трионда илмий тажриба доирасида Халқаро космик станцияга (ХКС) олиб чиқилди. Бу ҳақда NASA маълум қилди. Лойиҳанинг асосий мақсади ноль тортишиш шароитида тўпнинг ҳаракати ҳамда унга ўрнатилган сенсорларнинг ишлаш самарадорлигини ўрганишдан иборат бўлди. ХКС экипажи тўпнинг мувозанати унинг парвозига қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш мақсадида 2019 йилда ўтказилган тажрибани такрорлади.
Қайд этилишича, Трионда Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган тўплардан бири саналади. У 500 Гс тезликда ишловчи махсус сенсор тизимига эга бўлиб, тўпнинг жойлашуви, тезлиги ва айланиши ҳақидаги маълумотларни VAR тизимига узатади. Шунингдек, тўп футболчининг унга тегиш лаҳзасини ҳам аниқ қайд эта олади. Олимлар мазкур тажриба орқали тўп ичига жойлаштирилган технологияларнинг ўйин жараёнига таъсирини янада чуқурроқ ўрганиш имконига эга бўлди. Маълумот учун, “Трионда” номи турнирнинг уч мезбон давлати — АҚШ, Канада ва Мексикани рамзий ифодаловчи “уч тўлқин” иборасидан олинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!