$
11825.40 UZS
-5.47
₽
140.34 UZS
1.07
€
13483.32 UZS
32.8
31° Кечаси 18°

Мусулмонларнинг қони оқаётган Ғазо. Ўзи тузган давлатни эплолмаётган БМТ. Фаластин–Исроил можароси

09:53 / 03.11.2023

Аввало, мавзуга киришдан олдин ОАВда сиздирилаётган расмий ва қисман норасмий маълумотлар билан танишамиз ва таҳлил қиламиз.

- Урушни, яъни Фаластин-Исроил можаросини Россия бошладими? Бундан мақсад ОАВни Украинадан чалғитиш эдими?

- КХДР ва Беларус президентлари учинчи жаҳон уруши бошланишини таъкидламоқда;

- Фаластин-Исроил уруши фонида дунё мамлакатлари ва йирик (фақат қоғозда) ташкилотлар нега жим?

- Исорил-Фаластин, Россия-Украина, Озарбойжон-Қорабоғ муаммоларидан мақсад нима? ОАВда айланаётган мазкур мавзулар бўйича қуйидаги мақолада гаплашамиз.

Исроил давлатининг ташкил топиш тарихи

Яқин Шарқдаги келишмовчилик борган сари кескинлашиб боряпти ва бу кескинлашувнинг хуни минглаб мусулмонларнинг, қисман яҳудийларнинг ўлими билан тугаяпти. Қарийб 75 йилдан буён сурункали давом этиб келаётган урушнинг асл сабаби нима ва томонлар нима хоҳлаяпти?

Исроил давлатининг вужудга келиш тарихи бевосита XIX асрга бориб тақалади. Ўша даврда европалик яҳудийлар Исроил давлати тузишни режа қила бошлайди ва у пайтда Фаластин ҳудудлари Усмонли турклар империяси назоратида бўлади. 1914-1918-йиллардаги Биринчи жаҳон урушидан кейин турклар мағлуб бўлади ва Фаластин ҳудудлари Британия империяси қарамоғига ўтади. Шундан кейин алоҳида Исроил давлатини ташкил қилиш фикри илгари сурила бошлайди.

Биринчи жаҳон уруши тугашига бир йил қолганда Исроил давлатини тузиш бўйича Британияда декларатсия қабул қилинади. Бу қарорни асли яҳудий бўлган британиялик сиёсатчи Артур Белфор ёқлаб чиққан эди. Табиийки, Британиянинг назоратида бўлган Фаластинга бутун дунёдан тарқоқ яшаётган яҳудийлар кўчиб кела бошлайди. Бизга маълумки, немислар яҳудийларни ёмон кўрган ва Гитлер уларни аёвсиз қирган. Уйсиз, бошпанасиз қолган яҳудийлар денгиз ва қуруқлик орқали Фаластин ерларига “Немислар оиламизни, еримизни, болаларимизни йўқ қилди. Умид қиламизки сизлар бундай қилмайсиз”, деган плакатлар билан ташриф буюра бошлаган. Асл мақсадидан хабари йўқ содда мусулмонлар эса, уларни қучоқ очиб кутиб олади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида БМТ тузилади. Ташкилот тузилиши билан Исорил ва Фаластинни икки давлатга ажратиш ғамини ея бошлайди. 1947-йил БМТ ўзи тузган ва бугунги кунда ўзи эплолмаётган Исроил давлатини тузишга қарор қилади. Ўз-ўзидан маълумки, мусулмонларнинг ерлари икки бўлинади. Давлат бўлиб шаклланиши билан АҚШ Исроилни норасмий қарамоғига олади. Мана 75 йилдирки яҳудийлар, “қўйнидан” жой берган мусулмонларнинг ерларини ва “Ал-Ақсо” масжидини турли хил шаклларда ўзлаштиришга ҳаракат қилади.

Фаластин-Исроил можаросини Россия бошладими?

Тармоқларда ХАМАС-Исроил можаросини Россия бошлади деган норасмий хабарлар тарқалмоқда.



ХАМАС етакчиси Холид Мешалнинг айтишича, урушни Россия бошламаган, лекин уларнинг ҳаракати русларга фойда келтирган, яъни дунё ОАВлари ва АҚШ Украинадан қисман чалғиган. Яқиндагина Қўшма Штатларга тайинланган янги спикер ҳам давлат ажратаётган гуманитар ва ҳарбий ёрдамларни иккига бўлишни, Ироил ва Украинага беришни таклиф қилган эди. Бу эса Украинага бўлган эътиборни камайтиради. Зеленский ҳам айнан шундан хавотир олган эди. Умуман олиб қараганда, ХАМАС ва Исроил зиддияти Украинага бўлган эътиборни ростан ҳам пасайтирди. АҚШнинг янги спикери Киевга берилиши керак бўлган ёрдамни бироз вақтга кечиктириб туришини айтди. Блинкен эса Кулебага ёрдам беришдан тўхтамасликни ваъда берди.

Учинчи жаҳон уруши бошланадими? 



ХАМАС-Исроил тўқнашувида араб давлатлари нега жим. Сабаби, улар аралашса, қолган давлатлар ҳам бирлашади, бу эса жаҳон урушига олиб келиши мумкин. Жаҳон уруши катта эҳтимол билан бошланмайди, чунки Фаластиндаги 2 млн аҳолини ҳечким, ҳеч қайси араб мамлакатлари қарамоғига олмоқчи эмас. Ҳозирча урушга Фаластин тайёр ҳам эмас. Уруш бошланса гигант давлатлар табиийки иккига ажралишига ва айрим давлатлар эса бетараф бўлишига тўғри келади. Ҳаммамизга маълум уруш оқибатида минглаб қочқинлар бўлиши мумкин, тарафланаётган давлатлар эса уларни қабул қилиши керак. Бундан ташқари, уларнинг миллий манфаатлари бор, уларни киритиш катта пул талаб қилади, улар аҳолига таъсир қилиши мумкин, шунинг учун ҳам бу масалада ҳамма давлатлар ўзининг миллий манфаатларини ўйлаб иш тутади.

Халқаро ташкилотлар нега жим?

Кейинги масала. Нега БМТ ва Европа Иттифоқи жим? Яҳудийларнинг аёвсиз ҳужуми натижасида Ғазода минглаб одамлар ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллар эди. Бу вазиятни эса энг яқиндан томоша қилаётган ва қўл қовуштириб ўтирган араб мамлакатлари ва Халқаро ташкилотлардир. Қисқа қилиб тушунтирсак, мазкур ташкилотларни зиддиятга аралашиш ва қонли тўқнашувларни тўхтатишга ундайдиган давлатнинг ўзи, яъни АҚШ урушни бошлади ва давом эттиряпти. Шу сабабли ҳам БМТ ўз вазифаларини бажара олмаяпти.



Ҳозирги даврда дунёда вужудга келаётган урушларнинг ҳаммасида бир мақсад бор. Дунё қутблашяпти, бу эса Хитойнинг имкониятларини ошириб юборди. ХХР Россияга ҳам, АҚШга ҳам бироз қарама қаршироқ. Россия Украинада ботқоққа ботиб қолди. АҚШ эса Яқин шарқдан қутулдим деган пайтда яна аралашишга мажбур бўляпти. Энди камида 20 йил яна қолиб кетади ва буларнинг ҳаммаси Хитой манфаатларига хизмат қилади. Фаластин-Исроил можаросини Россия бошладими? Бир нарсага эътибор бериш керак, дунёда халқаро тартибот ўзгаряпти. БМТ ва ЕИнинг ўрни жудаям тушиб кетди. Энди янги тизим яратилади ва бу ўтиш даврида ҳамма давлатлар кучли ва барқарор бўлишни, муаммоларини ҳал қилиб олишни хоҳламоқда. Хабарингиз бор, Озарбойжон ҳам Қорабоғ масаласини ҳал қилиб олди. Россия ҳам Украина муаммосини ҳал қилмоқчи ва шу қаторда Исроил ҳам янги дунёга кучлироқ ва барқарор бўлиб ўтиш учун ҳаракат қилмоқда. Балки Хитой ҳам Тайванга мазкур усулларни қўллаб кўрар. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, жаҳонда юз бераётган зиддиятларнинг ҳаммасида бир мақсад бор – янги ва тизимлашаётган дунёга кучлироқ бўлиб ўтиш.

Илёс Болтаев тайёрлади


Фаластин-Исроил


														
														Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган 200 га яқин одамни қўлга олди

Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган 200 га яқин одамни қўлга олди

ТРТ хабарига кўра, Исроил армияси Ғазога гуманитар ёрдам етказишни мақсад қилган “Глобал Сумуд” номли флотилияга ҳужум уюшти…
17:32 / 30.04.2026

														
														“Трампнинг “Тинчлик кенгаши” Ғазодаги Исроил ҳужумларини тўхтатиши керак”, – ХАМАС

“Трампнинг “Тинчлик кенгаши” Ғазодаги Исроил ҳужумларини тўхтатиши керак”, – ХАМАС

19 февраль куни Тинчлик кенгаши етакчиларининг учрашувида аъзо давлатлар 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиши кутилмоқ…
17:47 / 18.02.2026

														
														Исроил Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига киришни қисман чекламоқчи

Исроил Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига киришни қисман чекламоқчи

Бу ҳолатни Фаластин маъмурияти “дин эркинлигини чеклашга уриниш” деб баҳоламоқда.
17:37 / 17.02.2026

														
														Исроил 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди

Исроил 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди

Бу қарор мамлакатга Фаластин ерларининг “де-факто аннексияси”ни тезлаштириш имконини беради.
10:35 / 17.02.2026

														
														Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Бу сулҳ тузилганидан кейин қурбонлар сони бўйича энг йирик зарба бўлди.
12:35 / 01.02.2026

														
														Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди.
18:15 / 15.01.2026

														
														Исроил ХАМАС қуролсизланмаса, Ғазода ҳарбий амалиёт бошлашни режалаштирмоқда

Исроил ХАМАС қуролсизланмаса, Ғазода ҳарбий амалиёт бошлашни режалаштирмоқда

Исроил Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи 2025-йилги сулҳга мувофиқ тўлиқ қуролсизланишдан бош тортгани сабабли Ғазо секторида янги у…
15:24 / 11.01.2026

														
														Исроил Ғазога яна зарба берди, қурбонлар бор

Исроил Ғазога яна зарба берди, қурбонлар бор

Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг маълум қилишича, пайшанба куни Фаластин ҳудудида Исроил ҳужумлари камида 13 кишининг,…
14:56 / 09.01.2026

														
														Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил Мудофаа кучлари баёнотига кўра, 13 декабрь куни Исроил кучлари ХАМАСнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари, 7 ок…
10:36 / 14.12.2025

Бу ҳам қизиқ

Асакада автомобилсозлик ва машинасозлик бўйича шаклланган 30 йиллик тажриба асосида ўз технологияларини яратишга ўтиш вазифаси қўйилди.

Асакада автомобилсозлик ва машинасозлик бўйича шаклланган 30 йиллик тажриба асосида ўз технологияларини яратишга ўтиш вазифаси қўйилди.

Шу мақсадда «Асака муҳандислик водийси»ни ташкил этиб, дастурий маҳсулотлар, электроника, электромеханика ва муҳандислик хиз…
12:22 / 24.09.2026
Ўзбекистонда «Демографик дивиденд – 2050» стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда «Демографик дивиденд – 2050» стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) билан ҳамкорлик…
17:14 / 25.09.2026
Қибрайда қарийб 95 килограмм «гашиш» савдосига чек қўйилди

Қибрайда қарийб 95 килограмм «гашиш» савдосига чек қўйилди

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган т…
11:12 / 25.09.2026
Саида Мирзиёева Ню-Ёркда БлаcкРоcк раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева Ню-Ёркда БлаcкРоcк раҳбарияти билан учрашди

Президент Администратсияси раҳбари Саида Мирзиёева Ню-Ёркда БлаcкРоcк раҳбарияти билан учрашди.
09:33 / 25.09.2026
26 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин салқинлашиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда.

26 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин салқинлашиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда.

26 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво кескин салқинлашиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда.
16:27 / 25.09.2026
«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026
Ғазодаги вайронагарчиликлар Исроилда сув танқислигини келтириб чиқарди

Ғазодаги вайронагарчиликлар Исроилда сув танқислигини келтириб чиқарди

The Guardian нашрининг хабар беришича, Ғазо секторидаги оқова сув инфратузилмасининг вайрон қилиниши оқибатида денгизга тоза…
11:02 / 25.09.2026
Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026
Наманганда болага нисбатан жинсий зўравонлик: гумондор қамоққа олинди

Наманганда болага нисбатан жинсий зўравонлик: гумондор қамоққа олинди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида вояга етмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
17:10 / 25.09.2026
Тошкент метрополитенига 56 та янги вагон қўшилди

Тошкент метрополитенига 56 та янги вагон қўшилди

2026 йил давомида жами 14 та замонавий ҳаракат таркибларини харид қилиш режалаштирилган эди. Жорий йил янги ўқув йили бошлан…
14:26 / 26.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!