$
11941.65 UZS
-81.81
₽
147.65 UZS
-1.79
€
13383.01 UZS
-78.46
31° Кечаси 18°

Исроил 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди

10:35 / 17.02.2026

Исроил ҳукумати 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди. Ушбу буйруқ Ғарбий соҳилда ерларни расмий рўйхатга олишни (ерга эгалик ҳуқуқини белгилашни) тўхтатиб қўйган эди.

Халқаро кузатувчиларнинг фикрича, бу қарор ҳудудни расман Исроил таркибига қўшишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Қарор Исроил тўлиқ ҳарбий ва фуқаролик назоратини ушлаб турган Ғарбий соҳилнинг 60 фоиз қисми, яъни C ҳудудини қамраб олади.

Эндиликда Исроил ҳукумати бу ҳудудларда кимга тегишли экани аниқ бўлмаган ерларни ўзининг “давлат мулки” сифатида расмийлаштиришни бошлайди. Ерлар давлат мулки деб эълон қилингач, у ерда яҳудий аҳоли пунктлари, йўллар ва ҳарбий инфратузилмаларни қуриш ҳуқуқий жиҳатдан осонлашади.

Аммо кўплаб оилаларда бундай расмий ҳужжатлар йўқ ёки улар фақат анъанавий келишувларга таянади. Агар эгалик исботланмаса, ер автоматик равишда Исроил давлати мулкига ўтиши мумкин.

Исроил ҳукумати бу жараёнларни амалга ошириш учун қарийб 80 миллион доллар ажратган. Режа 2026 йилдан 2030 йилгача бўлган даврни қамраб олади. Таклиф ҳукмрон коалициядаги айрим ўта ўнг қанот сиёсатчилар, жумладан адлия вазири Ярив Левин ва молия вазири Бетсалел Смотрич томонидан илгари сурилган.

Фаластин маъмурияти президенти Маҳмуд Аббос идораси баёнотида бу қарорни “жиддий кескинлашув ва халқаро ҳуқуқнинг очиқ бузилиши”, амалда эса “де-факто аннексия” деб атади.

“Халқаро ҳамжамият, айниқса БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва АҚШни зудлик билан вазиятга аралашишга чақирамиз”, – дейилади Фаластин маъмурияти баёнотида.

Иордания Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида халқаро ҳамжамиятни “ҳуқуқий ва ахлоқий мажбуриятларини бажаришга ва босиб олувчи куч сифатида Исроилни тўхтатишга мажбур қилишга” чақирди. Шу билан бирга, Қатар, Туркия ва Европа иттифоқининг бошқа давлатлари ҳам Исроилнинг бу қадамларини қоралади.

БМТнинг энг юқори суди 2024 йилда мажбурий бўлмаган хулосасида Фаластин ҳудудларини босиб олиш ва у ерда аҳоли пунктлари барпо этилиши ноқонуний эканини айтганди.

 

 


Фаластин-Исроил


														
														Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган 200 га яқин одамни қўлга олди

Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган 200 га яқин одамни қўлга олди

ТРТ хабарига кўра, Исроил армияси Ғазога гуманитар ёрдам етказишни мақсад қилган “Глобал Сумуд” номли флотилияга ҳужум уюшти…
17:32 / 30.04.2026

														
														“Трампнинг “Тинчлик кенгаши” Ғазодаги Исроил ҳужумларини тўхтатиши керак”, – ХАМАС

“Трампнинг “Тинчлик кенгаши” Ғазодаги Исроил ҳужумларини тўхтатиши керак”, – ХАМАС

19 февраль куни Тинчлик кенгаши етакчиларининг учрашувида аъзо давлатлар 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиши кутилмоқ…
17:47 / 18.02.2026

														
														Исроил Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига киришни қисман чекламоқчи

Исроил Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига киришни қисман чекламоқчи

Бу ҳолатни Фаластин маъмурияти “дин эркинлигини чеклашга уриниш” деб баҳоламоқда.
17:37 / 17.02.2026

														
														Исроил 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди

Исроил 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди

Бу қарор мамлакатга Фаластин ерларининг “де-факто аннексияси”ни тезлаштириш имконини беради.
10:35 / 17.02.2026

														
														Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Бу сулҳ тузилганидан кейин қурбонлар сони бўйича энг йирик зарба бўлди.
12:35 / 01.02.2026

														
														Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди.
18:15 / 15.01.2026

														
														Исроил ХАМАС қуролсизланмаса, Ғазода ҳарбий амалиёт бошлашни режалаштирмоқда

Исроил ХАМАС қуролсизланмаса, Ғазода ҳарбий амалиёт бошлашни режалаштирмоқда

Исроил Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи 2025-йилги сулҳга мувофиқ тўлиқ қуролсизланишдан бош тортгани сабабли Ғазо секторида янги у…
15:24 / 11.01.2026

														
														Исроил Ғазога яна зарба берди, қурбонлар бор

Исроил Ғазога яна зарба берди, қурбонлар бор

Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг маълум қилишича, пайшанба куни Фаластин ҳудудида Исроил ҳужумлари камида 13 кишининг,…
14:56 / 09.01.2026

														
														Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил Мудофаа кучлари баёнотига кўра, 13 декабрь куни Исроил кучлари ХАМАСнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари, 7 ок…
10:36 / 14.12.2025

Бу ҳам қизиқ

Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 2026 йил давомида Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма келиб тушган. Бироқ ҳозиргача атиги 2 мин…
12:07 / 02.11.2026
Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграциясига бағишланган йиғилишда ҳудудлар кесимида хорижда ишлаётган фуқароларнинг ўртача…
11:48 / 02.11.2026
Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак …
11:23 / 02.11.2026
Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

30 октябрь куни АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик и…
12:30 / 02.11.2026
Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Мирзиёев: “Ўзбекистон учун, ўзбеклар учун биров келиб ҳеч нарса қилиб бермайди”

Президент Шавкат Мирзиёев Италияда ишлаш учун тайёрланаётган ўзбекистонлик ҳамширалар билан учрашди. Улар келаси йил январь …
15:00 / 02.11.2026
“Imarat Development” МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

“Imarat Development” МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Маълум бўлишича, МЧЖга Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг …
09:39 / 02.11.2026
Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026
Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси дала майдонларида анғиз, хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимликлар қолдиқларига ўт қўй…
10:08 / 02.11.2026
Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Do‘stlik Cup 2026» халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футбо…
17:24 / 02.11.2026
Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкор…
12:11 / 30.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!