$
11778.52 UZS
-39.55
138.96 UZS
-2.73
13733.75 UZS
-54.39
31° Кечаси 18°

Мутахассислар қандай оёқ кийимларидан фойдаланишни маслаҳат беради?

12:39 / 20.11.2022

Кўпчилик пойабзал харид қилишда муҳим жиҳатларга етарлича эътибор қаратмайди. Оқибатда жимжимадор ва жозибадор оёқ кийим ишқибозлари орасида травматологик ва ортопедик касалликлар авж олиши кузатилмоқда.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов бу борада ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Пойабзал танлаш – нозик ва ўта масъулиятли жараён. Чунки оёқлар танамизнинг энг муҳим аъзоларидан. Уларнинг ҳаддан зиёд зўриқиши, жароҳатланиши, лат ейиши ва деформацияси турли оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин”, – дейди мутахассис.

Аниқланишича, инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, бора-бора уларнинг деформацияланишига олиб келади.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ер юзида яшовчи катта ёшли аҳолининг 80 фоизгача қисми оёқлар саломатлиги билан боғлиқ турли муаммолардан азият чекиб келади. Бу юқорида саналган омил билан ҳам чамбарчас боғлиқ.

М. Ирисметовнинг таъкидлашича, пошнасиз, яъни текис тагликли оёқ кийимлардан узоқ вақт фойдаланиш зарарли. Бу яссиоёқлик, плантар фасциитни келтириб чиқариши мумкин.

Баланд пошнали пойабзал ҳам мақбул танлов эмас. Уни кийгач, тана вазни оёқ юзасига нотекис тақсимланади. Оқибатда оғирлик маркази олдинга силжиб, бундай юк учун мўлжалланмаган метатарсал суяклар ва ўша қисмдаги бўғимлар зарарланади.

Бу ҳолат майда ёриқлар пайдо бўлиши, бўғимлар яллиғланиши ҳамда нерв томирларининг сиқилишига олиб келади. Бундан ташқари, яссиоёқлик ва бармоқлар деформацияси шаклланади.

Тор пойабзал кийиш ҳам саломатлик учун бироз хавфли ва оёқларда қон айланиши бузилади. Тирноқлар ингичка ва мўрт бўлиб тери ичига қараб ўсади. Бу эса замбуруғли касалликлар учун қулай “нишон” бўлади. Қолаверса, қон яхши айланмаслиги ҳисобига шиш ва кўкариш, тромбофлебит ҳамда варикоз томирлари кенгайиши юзага келади.

Сунъий чарм ва матодан ишланган оёқ кийимлар эса намлик ва иссиқлик алмашинувини издан чиқариб, аллергик реакцияларни пайдо қилиши эҳтимоли катта.

Қаттиқ тагликка эга пойабзаллар амортизация хусусиятига эга эмас. Оқибатда умуртқа поғонаси зўриқиб, интервертебрал дискларнинг патологияси, радикулит касаллиги ривожланиши хавфи ошади. Юпқа тагликли пойабзаллардан узоқ муддат фойдаланиш ҳам оёқлар яссилиги, товонлар ёрилиши, бел чурраси ва артрозга олиб келиши мумкин.


Бу ҳам қизиқ

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда турли сабаблар, жумладан, молиявий қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқаролар Мигратсия агентлиги…
16:20 / 24.08.2026
Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил 22 август куни Сурия жанубига зарба бериб, буни “террорчи”ни йўқ қилиш амалиёти деб атади. Дамашқ эса ҳаво ҳудуди очи…
15:49 / 23.08.2026
Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

24–28-август кунлари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳа…
09:24 / 25.08.2026
Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026
Нарра тўфони Хитой ва Ветнамда кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди

Нарра тўфони Хитой ва Ветнамда кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди

“Нарра” тўфони Хитойнинг жануби ва Ветнамнинг шимолий ҳудудларида вазиятни кескинлаштирди. Кучли ва узоқ давом этган ёмғирла…
14:39 / 24.08.2026
АҚШ Сурияни терроризм ҳомийлари рўйхатидан олиб ташлади

АҚШ Сурияни терроризм ҳомийлари рўйхатидан олиб ташлади

АҚШ 24-август куни Сурияни “терроризм ҳомийлари” давлатлар рўйхатидан расман чиқарди. Қарор мамлакатнинг 1979-йилдан буён ам…
09:35 / 25.08.2026
Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади

Бу ҳақда, Украина раҳбари Х ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
17:22 / 25.08.2026
Арманистоннинг собиқ президенти ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда

Арманистоннинг собиқ президенти ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян ўзидан олдинги президент Роберт Кочарян ҳибсга олинганидан кейин мансаб ваколат…
17:41 / 25.08.2026
Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Ўзбекистонда тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун таълим кредитини олиш имконияти мавжуд. Айни пайтда 14 та…
11:36 / 25.08.2026
«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

Россия президенти Владимир Путин ВГТРК пропагандачиси Павел Зарубинга берган «интервью»сида Киевнинг мақсади – Россия иқтисо…
15:22 / 23.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!