АҚШ 24-август куни Сурияни “терроризм ҳомийлари” давлатлар рўйхатидан расман чиқарди. Қарор мамлакатнинг 1979-йилдан буён амал қилиб келган мазкур мақомини бекор қилди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бу қарорни Суриянинг янги ҳукумати терроризмга қарши курашиш ва минтақадаги хавфсизликни таъминлаш борасида кўрсатган ижобий қадамлари билан изоҳлади. Вашингтон, хусусан, Сурия ҳукумати “Исломий давлат”га қарши курашдаги ҳамкорлигини ижобий баҳолаган.
Рўйхатдан чиқариш Сурия иқтисодиёти учун муҳим қадам ҳисобланади. Қарор мазкур мақом билан боғлиқ айрим молиявий чекловларни бекор қилиб, халқаро инвеститсиялар ва банк оператсиялари учун имкониятларни кенгайтиради.
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шараъа АҚШнинг қарорини тарихий деб атаб, бу қадам мамлакатни қайта тиклаш ва иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилишини билдирди.
Шу билан бирга, АҚШ бир вақтнинг ўзида “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) ташкилотининг террорчи ташкилот сифатидаги мақомини ҳам бекор қилди.
АҚШнинг “терроризм ҳомийлари” рўйхатида ҳозирча Эрон, Куба ва Шимолий Корея қолмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!