Исроил Сурияни яна ўққа тутди
Исроил 22 август куни Сурия жанубига зарба бериб, буни “террорчи”ни йўқ қилиш амалиёти деб атади. Дамашқ эса ҳаво ҳудуди очиқдан-очиқ бузилганини таъкидлаб, ҳужумни кескин қоралади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Сурия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, дрон Бейт Жинн қишлоғи яқинидаги йўлда кетаётган тинч аҳоли автомобилига қарата ўт очган. Оқибатда фуқаролар жароҳатланган, давлат телевидениеси эса камида бир киши жароҳат олганини билдирган.
Исроил ҳужум унинг аскарларига бевосита таҳдид солаётган шахсга қарши йўналтирилганини даъво қилган. Бироқ қандай қурол ва воситалардан фойдаланилганига аниқлик киритмаган.
Икки мамлакат ўртасидаги вазият 18 август куни Исроилнинг Абу ад-Духур авиабазасига берган зарбаларидан сўнг янада кескинлашди. Бинямин Нетаняху идораси ушбу амалиёт Туркия ҳарбийларининг базага жойлашишига йўл қўймаслик мақсадида ўтказилганини билдирди.
Расмий Анқара эса ўз қўшинларини ушбу объектга юбориш режалаштирилмаганини таъкидлади. АҚШ президентининг Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак авиабазага ҳужумни “кераксиз эскалация” деб атади. Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Моше Яъалон эса ҳужум сабабли Бинямин Нетаняхуни ҳокимиятдан четлатишга чақирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!