$
12634.34 UZS
-18.98
162.37 UZS
0.48
14821.34 UZS
-0.76
36° Кечаси 23°

Наманганга йил бошидан буён қарийб 1 млрд 600 миллион доллар инвестиция киритилди

17:23 / 07.07.2025

Ўзбекистон раҳбарининг 2024 йил 2 декабрдаги қарори билан Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари белгиланиб, катта марра олинган эди. Жумладан, бу йил 4,2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 1 миллиард доллар экспорт қилиш, 323 минг иш ўрни яратиш, 55 минг оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.

Бунда энг катта замин – кичик бизнес ва тадбиркорлик. Наманганда меҳнатга лаёқатли аҳолини 82 фоизи шу соҳада рўзғор тебратяпти.

Йил бошидан бери вилоятга қарийб 1 миллиард 600 миллион доллар инвестиция киритилган. Лекин бунинг катта қисми Наманган шаҳри ва марказий туманларга тўғри келиб, Мингбулоқ, Норин, Уйчи ва Чортоқда ҳам сармояларни кўпайтириш керак. Экспортда ҳам маҳсулотлар турини кенгайтириш ва чекка туманлар салоҳиятини ошириш зарур.

Вилоятда қишлоқ хўжалигида ҳам мўл ҳосил етиштирилмоқда. Биргина Янгиқўрғонда гектаридан даромад 20 минг доллардан юқори.

Шу каби имкониятларни тўлиқ ишга солиш учун Президент ташаббуси билан ҳудудлар маъмурий ва иқтисодий жиҳатдан ислоҳ қилинмоқда. Наманган вилоятида ҳам мутахассислар, илғор тадбиркорлар ва хорижий экспертлардан иборат “Ислоҳотлар штаби” иш бошлади. Улар биргаликда излангани учун яна 1 миллиард долларлик лойиҳалар шаклланди.

Йиғилишда мутасаддилар ана шу янги имкониятларни тақдимот қилди. Қайд этилганидек, уларнинг натижасида жами 12 минг иш ўрни, бюджетга қўшимча 200 миллиард сўм тушум, 160 миллион доллар экспорт манбаи пайдо бўлади.

Масалан, Норин туманида аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш, Мингбулоқда ўрдакчиликни ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари мўллигини таъминлаши ва кўплаб иш ўринлари яратиши билан аҳамиятли. Ўзбекистон раҳбари бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда вилоятда 55 минг ишсиз аҳоли, 44 минг камбағал оила бор. Уларни касбга йўналтириб, иш топишига кўмаклашиш, ўз уйида даромад манбаи яратиш вазифаси қўйилди. Ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.



														
														Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти ИИБ ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
17:31 / 13.07.2025

														
														Сурхондарёда икки бош морхўр овлаган шахслар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

Сурхондарёда икки бош морхўр овлаган шахслар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

Улар овлаган бурама шохли эчкилар “Қизил китоб”га киритилган бўлган.
16:47 / 13.07.2025

														
														Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилиши маълум қилинди.
15:06 / 13.07.2025

														
														Фарғонада Gentra ҳайдовчиси танишини қасддан босиб кетди

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси танишини қасддан босиб кетди

Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
11:28 / 13.07.2025

														
														“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

“Мазкур ҳолатлар мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ ҳаракат” – Қўнғиротбой Шарипов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири таълим тизимидаги коррупция ҳолатига муносабат билдирди.
10:00 / 13.07.2025

														
														13 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

13 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20–23 даража илиқ, кундузги ҳарорат эса 35–38 даража бўлади
23:13 / 12.07.2025

														
														ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

Фарғонадаги тадбирда кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг фаолиятига чек қўйилди
22:54 / 12.07.2025

														
														Ташқи ишлар вазири ўринбосари Япония элчиси билан учрашди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Япония элчиси билан учрашди

Учрашувда кун тартибидаги бир қанча масалалар муҳокама қилинди
19:01 / 12.07.2025

														
														Ўзбекистон 10,6 млн долларлик қуритилган ўрик экспорт қилган

Ўзбекистон 10,6 млн долларлик қуритилган ўрик экспорт қилган

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 минг тоннага ёки 36 % га ошган
18:10 / 12.07.2025

														
														Тахтиқорача довони орқали пулли туннель қурилиши бўйича шартнома имзоланади

Тахтиқорача довони орқали пулли туннель қурилиши бўйича шартнома имзоланади

Туннель қурилишидаги асосий мураккабликлар геологик шароит ва тоғлик ҳудудда иш олиб бориш билан боғлиқ.
18:01 / 12.07.2025

Бу ҳам қизиқ

Саудия Арабистони Россия ва АҚШ музокараларига воситачилик қилишга тайёр

Саудия Арабистони Россия ва АҚШ музокараларига воситачилик қилишга тайёр

Саудия Арабистони жаҳон ҳамжамиятига келишувга эришиш учун ҳамма нарсани қилмоқда ва Россия-Америка мулоқоти учун платформа …
11:02 / 12.07.2025
Францияда X ва унинг раҳбариятига нисбатан тергов бошланди

Францияда X ва унинг раҳбариятига нисбатан тергов бошланди

Миллий матбуотда чоп этилган хабарларга кўра, Париж Бош прокурори Лауре Беccуау ёзма баёнотида, Париж прокуратураси X платфо…
10:57 / 12.07.2025
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Япония элчиси билан учрашди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Япония элчиси билан учрашди

Учрашувда кун тартибидаги бир қанча масалалар муҳокама қилинди
19:01 / 12.07.2025
Қўшни давлатларда куйдирги тарқалди: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Қўшни давлатларда куйдирги тарқалди: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Сўнгги вақтларда қўшни республикалар, хусусан Тожикистон ва Қозоғистонда ҳайвонлар ўртасида куйдирги билан касалланиш ҳолатл…
15:55 / 12.07.2025
Тошкентда сунъий интеллектга асосланган камералар ишга тушди

Тошкентда сунъий интеллектга асосланган камералар ишга тушди

Тошкент шаҳридаги 10 та пиёдалар ўтиш жойида АИ (сунъий интеллект) технологиясига асосланган кузатув камералари ишга туширил…
09:50 / 12.07.2025
КХДР Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлашда давом этади

КХДР Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлашда давом этади

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россиянинг Украинадаги урушини “шартсиз қўллаб-қувватлашини” билдирди — бу ҳақда Пхенян дав…
10:33 / 13.07.2025
Океания минтақасида янги давлат тузилади

Океания минтақасида янги давлат тузилади

Аммо бу мамлакат мухторият мақомида бўлади
22:25 / 12.07.2025
Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Теҳронга ҳужуми вақтида жароҳат олган

Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Теҳронга ҳужуми вақтида жароҳат олган

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Теҳронга берган зарбалари давомида енгил жароҳат олган. Бу ҳақда Fars News хабар…
14:48 / 13.07.2025
Сурхондарёда икки бош морхўр овлаган шахслар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

Сурхондарёда икки бош морхўр овлаган шахслар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

Улар овлаган бурама шохли эчкилар “Қизил китоб”га киритилган бўлган.
16:47 / 13.07.2025
Тошкент шаҳри марказидаги бир қанча кўчаларда ҳаракат қилиш вақтинча чекланади

Тошкент шаҳри марказидаги бир қанча кўчаларда ҳаракат қилиш вақтинча чекланади

Пойтахт ҳокимлиги ноқулайликлар учун узр сўраган
22:22 / 11.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!