Тошкентнинг Юнусобод туманида гиёҳванд моддалар онлайн-дўконлари рекламасини тарқатган вояга етмаганлар фаолияти тўхтатилди.
Пойтахт ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, патруль хизмати ходимлари 6 ноябрь куни соат 04:00 атрофида иккита ўсмирни текширувда ўтказган. Текширув давомида улар қора бўёқ қутиларини, телефонларда эса наркодўконларнинг графити рекламалари бўлган жойларнинг фотосуратларини топишган. Ёшлар ҳар бир ёзув учун уларга Telegram мессенжери орқали 20 минг сўм таклиф этилганини тан олишган.
“Ўсмирларнинг ота-оналарига нисбатан болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаганлик учун протоколлар тузилди. Иш материаллари Юнусобод туман судига топширилди” – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!