АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси яқин ўн йил ичида Ойда қазиш ишларини бошлаш ниятида.
Олимларнинг фикрича, табиий йўлдошда фойдали қазилма конлари мавжуд. Улар юзлаб миллиард долларга баҳоланади. АҚШдан ташқари, Хитой, Япония, Россия ва бошқа баъзи давлатлар уларни қазиб олиш йўлларини ўрганмоқда.
Маълумотларга кўра, кончилик миссияси Ойга синов бурғулаш қурилмаси юборилгандан сўнг дарҳол бошланади. Қўшимча қилинишича, Oй ресурсларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳамма нарса тадбиркорларнинг жонли тижорат қизиқишини уйғотади. Миссиянинг дастлабки мақсадлари инсон ҳаётини таъминлаш учун зарур бўлган кислород ва сув ишлаб чиқариш бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!