$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Назарбоев Қозоғистон фахрий сенатори мақомидан маҳрум этилди

13:23 / 12.01.2023

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев фахрий сенатор мақомидан маҳрум этилди. Бу ҳақда журналистларга республика Сенати (парламент юқори палатаси) раиси Маулен Ашимбаев маълум қилди.

"Тахминан икки-уч ҳафта олдин регламентни қайта кўриб чиққач, Сенат регламентига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, регламентдан фахрий сенатор унвонини олиб ташладик. Бизда ҳозир бундай институт йўқ. Халқимиз овоз берди. Июнь ойида бўлиб ўтган референдумда Биринчи Президент – Элбоши ҳақидаги нормалар Конституциядан чиқариб ташланган. Бу халқнинг қарори”, - деди Ашимбаев.

Бундан ташқари, Ашимбаев бунгача фахрий сенатор унвони 2019 йил май ойида фақат бир кишига — Қозоғистоннинг биринчи президентига берилганини таъкидлади.

"Фахрий сенатор" унвони энди қонунда йўқ. Дарҳол айтишим керак, Сенат регламентига ўзгартиришлар киритилган. Биз ушбу бандни қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш чоғида “фахрий сенатор” унвонини олиб ташладик. Унгача у фақат бир кишига берилган эди. Энди бундай унвон ҳеч кимга берилмайди Чунки ҳозир бизда бунга қонуний асос йўқ”, деб тушунтирди у.

Маълумот учун, Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Назарбоев 2019 йилнинг 20 мартида президентликдан истеъфога чиқди. Унинг лавозимига аввал Сенат раиси бўлган Қосим Жомарт Тўқаев тайинланди. Инаугурация чоғида у Назарбоевга фахрий сенатор мақомини бериш зарур, деб ҳисоблаганини айтганди.

2019 йил 6 июнь куни Назарбоевга ўша пайтда парламент юқори палатасини бошқарган тўнғич қизи Дариға фахрий сенатор белгиси ва гувоҳномасини топширди.

Қозоғистонда ўтган ёзда референдумда фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланган конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди. Ўзгартиришлар қаторида мамлакатнинг асосий қонунидан биринчи президент ҳақидаги барча ҳаволаларни олиб ташлаш ҳам бор. Хусусан, Назарбоевнинг мақоми ва ваколатлари конституция ва тегишли конституциявий қонун билан белгиланиши ҳақидаги банд 46-моддадан чиқариб ташланди.


Сиёсат


														
														Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи гувоҳларга босим ўтказиш ва суд жараёнига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилиб, 1 йил…
10:14 / 19.11.2026

														
														Путин Украинага қарши урушни қишда ҳам тўхтатмоқчи эмас — NYT

Путин Украинага қарши урушни қишда ҳам тўхтатмоқчи эмас — NYT

Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларни қиш давомида ҳам давом эттиришни кўзламоқда. Бу ҳақда T…
09:38 / 19.11.2026

														
														Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Сзинпин Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч ок…
09:24 / 19.11.2026

														
														Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026

														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қув…
14:06 / 19.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:46 / 19.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони ҳал қилиш ва урушни якунлаш учун Россия ёки Хитойдан ёрдам сўраш ниятида эм…
16:58 / 19.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!