$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

Нега диплом келажакдаги муваффақиятни кафолатламайди?

12:48 / 24.04.2023

Аъло баҳолар инсонга афзалликдан кўра кўпроқ тўсиқ бўлиб қолиши мумкин. Буни нафақат Стив Жобс ва Жоан Роулингнинг (“Гарри Поттер” романи муаллифи) шахсий ҳикоялари, балки кўп йиллик тадқиқотлар натижалари ҳам тасдиқлайди.

Нима учун академик муваффақият ҳаётий ютуқларни кафолатламайди?

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, академик муваффақият ёрқин келажак ёки мартабани кафолатламайди. Бундан ташқари, ўқишни тугатгандан кейинги биринчи йилдаёқ турли соҳаларда баҳолар ва муваффақиятлар ўртасидаги муносабатлар жуда оддий экани ойдинлашади ва кейинги йилларда диплом кўрсаткичлари умуман аҳамиятсиз бўлиб қолади. Масалан, ўқишни тугатгандан сўнг 2-3 йил ўтгач, “Google” компаниясида ишловчи ходимларнинг коллежда олган аъло даражадаги академик кўрсаткичлари уларнинг иш муваффақиятига таъсир қилишдан тўхтатади. Албатта, аниқлик киритиш керакки, рақобатда ютқазганлар ишда қолишлари даргумон.

Афсуски, академик баллар ижодкорлик, етакчилик ва жамоавий иш, ижтимоий, ҳиссий ва сиёсий ақл каби фазилатларни баҳоламайди. Ҳа, аълочи талабаларга имтиҳондан ўтиш керак бўлганда маълумотни ўзлаштириш ва таҳлил қилишда тенг келадигани йўқ. Аммо муваффақиятли мартаба учун, аксинча, муаммонинг тўғри ечимини излаш керак эмас, балки ҳал қилиниши керак бўлган тўғри муаммони топиш зарур.

Ўқув масканидагина юқори натижаларга эришганлар камдан-кам ҳолларда нуфузли одамларга айланади – улар тизимни ўзгартирмайди, балки унинг бир қисмига айланади. Яъни, аъло баҳо олавериш инсонда ўз билимидан қониқиш ҳиссини шакллантириб қўйиши ва амалиётдаги кичик муваффақиятсизлик ҳам “синдириб” қўйиши эҳтимоли юқори.

Балки бу нима учун Стив Жобс ўрта мактабни 2,65 балл билан, Ж.К.Роулинг университетни 3 балл билан тугатганини ва Мартин Лютер Кинг коллежда тўрт йил давомида фақат битта фандангина аъло баҳо олганини тушунишга ёрдам берар.

Баҳолар ҳақида ўйлашни тўхтатиш вақти келди

Агар сизнинг мақсадингиз дипломингиздаги мукаммал кўриниш ва нуқсонсиз битирув бўлса, эҳтимол сиз оддийроқ курслар ва синфларни танлашга ҳаракат қиласиз, яъни сиз ўзингизнинг комфорт зонангизда қолаверасиз. Агар сиз вақти-вақти билан паст баҳога ҳам чидашга тайёр бўлсангиз, қаттиқ меҳнат қилишдан чарчамайсиз. Бу сизга тўсиқлар ва муваффақиятсизликларни қандай енгишни ўргатади ва сизни янада кучлироқ қилади.

Юқори баҳолар учун ўқиган талабалар ижтимоий ҳаётда ҳам кўп нарсаларни қўлдан бой беришади. Кутубхонада қанча кўп вақт ўтказишингиз керак бўлса, ҳақиқий дўстлар орттириш, севимли машғулотлар ёки кўнгиллилар гуруҳларига қўшилиш учун камроқ вақтингиз қолади. Ўқишдаги аъло баҳо касбий фаолиятда аслида, ҳеч кимни қизиқтирмайди.

Шунинг учун, университет раҳбарияти талабаларга интеллектуал таваккал қилиш имкониятини тақдим этиши керак. Минимал балл фарқларига кўп эътибор бериш ёки стандарт, фойдасиз ва ортиқча йўқламалар қилиш тўхтатилиши керак. Талабаларни бефойда идеал сари интилишга ундайдиган бу академик “ақлсизликка” барҳам бериш вақти келди.

Иш берувчилар эса ходимларнинг аъло баҳоларга тўла дипломига эмас, балки кўникмаларни кўпроқ қадрлашини билдириши керак. Кўпгина компаниялар аллақачон ушбу тўғри стратегияга амал қилмоқда. 500 та иш эълонлари таҳлили шуни кўрсатдики, ишга ёлловчиларнинг атиги 15 фоизи дастлаб кўрикдан ўтказилганда юқори ўртача баллга алоҳида эътибор қаратган. 40 фоиз учун номзодларнинг бошқа фазилатлари муҳимроқ бўлган.

Ваниҳоят, академик муваффақиятга эриша олмаслик инсонни ҳаётда янада катта ютуқлар томон етаклаши мумкин. Эҳтимол, янги мақсадга эришиш учун ҳаракат қилиш вақти келгандир.

Эътиборингизга “Яна ўйлаб кўринг. Жаҳолат ҳақида билишнинг кучи” китоби муаллифи психолог Адам Грантнинг фикрини келтирамиз:

“10 йилдан кўпроқ вақт олдин, мен Уортон бизнес мактабида дарс берган вақтимда, биринчи семестр охирида бир талаба ёнимга келди, стулга ўтирди ва йиғлай бошлади. Мен дарҳол биринчи курс талабасини йиғлашга мажбурлаши мумкин бўлган барча сабабларни саралай бошладим. Бироқ у титроқ овозда паст баҳо олганини таъкидлади.

Йилдан йилга ўқувчилар юқори баҳо олиш ҳақида ўйланаётганини ваҳима билан кузатаман. Баъзилар соғлиғини ҳам қурбон қилади, бу нуфузли компанияда иш таклифини таъминлайди, деган ишонч мавжуд. Бир вақтлар мен ҳам худди шундай фикрлар эдим. Бу ҳаётдаги энг катта хатоларимдан бири”.

Якуний хулоса шуки, ушбу мақола орқали яхши ўқиган инсон келажакда муваффақиятга эриша олмайди, аксинча паст баҳо олганлар доимо лидер бўлади, деган нотўғри хулосани шакллантирмоқчи эмасмиз. Аксинча фақат аъло баҳога тўла диплом учунгина ўқиш муваффақиятсизликнинг бошланиши эканини таъкидламоқчимиз, холос. Инсоннинг касбий фаолияти учун муҳим бўлган билимлар туганмас ва уларни ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслик керак. Энг олий мақсадга эришишда таълимдаги қиёсий баҳолар муҳим аҳамиятга эга эмас.

 


Лайфстайл


														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

														
														“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026

														
														Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

														
														Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Шошилинч ҳаётдан сокинлик сари: “Slow living” нима ва нега ҳозир бунинг айни пайти?

Секин ҳаёт (slow living) нима?“Slow living” — бу ҳар бир кунни, ҳар бир ҳаракатни, ҳар бир дақиқани онгли равишда яшаш фалса…
12:18 / 26.05.2025

Бу ҳам қизиқ

Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган Flydubai самолётида капитанига ҳужум қилиб, бошқарувни эгаллашга уринган иккинч…
12:30 / 04.10.2026
Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

2026 йил 5–6-октабр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026» халқаро тадбири доирасид…
14:42 / 03.10.2026
Дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги баҳоланади

Дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги баҳоланади

Ўзбекистонда дуал таълимни ривожлантириш бўйича янги тизим жорий этилмоқда. 2027/2028-ўқув йили якунидан бошлаб олий таълим …
11:28 / 04.10.2026
Халқаро қидирувдаги фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувдаги фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда …
11:42 / 04.10.2026
Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Атакама чўли кучли ёмғирдан сўнг гулларга бурканди

Дунёдаги энг қурғоқчил ҳудудлардан бири ҳисобланган Чилининг Атакама чўлида 2026 йил бошидаги кучли ёмғирлардан сўнг 200 дан…
10:53 / 03.10.2026
Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди

Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимида амалга оширилаётган янги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида маъ…
12:21 / 04.10.2026
Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Norwegian Air Shuttle авиакомпаниясини судга берди. Даъво…
12:02 / 05.10.2026
НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

«Навоий конь-металлургия комбинати» АЖ 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ко…
13:46 / 05.10.2026
Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

4 октябрь куни Centrum Air авиакомпаниясининг C6 316 Истанбул–Фарғона рейсида учган йўловчиларнинг 99 та багажи Истанбулда қ…
13:43 / 05.10.2026
Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Литва пойтахти Вильнюс чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Шаҳарда тўпланиб қолган чиқиндилар ҳажми…
12:19 / 04.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!