$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Нега иссиқ кунда совуқ сув ичмаслик керак?

10:19 / 16.07.2024

Жазирама кунларда муздек сув ичиб, чанқоғимизни босишга уринамиз. Музлаткичда турган мева-сабзавотларни истеъмол қилиб, ҳовуримиз пасайгандай туюлади. Айниқса, иссиқ забтига олганда, музқаймоқ гўё жоннинг роҳати.

Аммо ёз чилласида паст ҳароратдаги маҳсулотлар организмни совитишга эмас, аксинча қиздиришга хизмат қилиши ҳақида билармидингиз? Хўш, мутахассиснинг бу борадаги хулоса ва тавсиялари қандай?

Акмал Раҳматулаэв, Миллий тиббиёт маркази директори ўринбосари:

— Иссиқ кунларда муздек сув ва маҳсулотлардан тийилиш керак, — дейди мутахассис. — Бу тавсияни фақат томоқ ёки бошқа ички аъзоларни шамоллатиб қўймаслик учунгина бермаймиз.

Гап шундаки, юқори ҳароратда тана ўзини табиий совитиш хусусиятига эга. Айни сабабдан иссиқда кўп терлаймиз. Бундай пайтда муздек сув ичсак нима бўлади? Организм, аввало, уни иситишга мажбур бўлиб, икки ҳисса кўп энергия сарфлайди. Оқибатда тана совиш ўрнига яна-да қизийди. Бу эса организм учун стресс.

Худди шундай, музқаймоқ ёки оқсилга бой бошқа маҳсулотларни ҳазм қилиш учун ҳам организм ўзидан жуда кўп иссиқлик чиқариши керак. Бунинг учун, биринчи галда, тана ошқозонга тушган муздек маҳсулотни нормал ҳароратгача қиздириши лозим.

Бу жараён эса организмни зўриқтириб, шундоқ ҳам иссиқ танада ҳарорат ошишига олиб келади. Оқибатда кучли чарчоқ ва ланжлик ҳисси юзага келади. Бош ёки юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлади.

Қолаверса, терлаб совуқ сув ичиш қон томирларини торайтириб, спазм ҳосил қилади ва организмда овқатнинг қайта ишлаш жараёнларини секинлаштиради.

Муздек суюқлик ёғли таомлар билан ичилганда ёғнинг организмга сўрилиши қийинлашади. Бу ҳам саломатлик учун жуда хавфли.

Шунингдек, паст ҳароратли маҳсулотлар овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган ферментлар ишлаб чиқарилишини блоклаб, иммунитетни пасайтиради. Бундан ташқари, шамоллаш, ангина ва бурун-ҳалқум йўлининг бошқа касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

Баъзи маҳсулотлар буйраклар фаолияти бузилишига олиб келиб, пешоб ажратиш жараёнини тезлаштиришини ҳам унутмаслик керак. Бу эса организмда сувсизланишни келтириб чиқаради. Тарвуз, манго, арпабодиён, сельдерей, қушқўнмас шулар жумласидан.

Аччиқ қалампир таркибида капсаитсин моддаси мавжуд. У танани бир муддат қиздиради. Аммо жазирама пайтида аччиқ овқат аҳволни яна-да ёмонлаштириши мумкин. Қолаверса, қалампир иссиқ пайтда танада кучли терлашни ҳосил қилади. Оқибатда организм сезиларли миқдорда сув йўқотади.

Жазирамада газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш тавсия этилмайди.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!