The Times of Israel хабарига кўра, Сара Нетаняху турмуш ўртоғининг тергов ишлари бўйича муҳим гувоҳларга қарши кампания ташкиллаштириш, шунингдек, суд жараёнига аралашишда гумонланмоқда.
Тергов жараёни Исроилнинг Channel 12 телеканали репортажидан кейин Исроил прокуратураси томонидан бошланган. Channel 12 журналистлари томонидан ўтказилган суриштирувга кўра, Сара Нетаняху бош вазирнинг собиқ ёрдамчиси Ханни Блейвайсдан Бинямин Нетаняху иши бўйича муҳим гувоҳ – Хадас Кляйнга қарши онлайн норозилик кампанияси ташкиллаштиришни сўраган.
Тергов жараёнига Исроил Бош прокуратурасининг кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари ва полициячилар жалб этилган. Мамлакат Бош прокурори Гали Баҳарав-Миара Сара Нетаняхуга қарши терговни бошлаш кўрсатмасини 26 декабрда берган, бироқ жамоатчилик бу ҳақда энди хабар топмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!