$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Нукус воқеалари бўйича 39 нафар судланувчига суд ҳукми ўқилди

13:50 / 17.03.2023

Бугун, 2023 йил 17 март куни, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Ислам Полатов Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 60 (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) моддалари тартибида 5 йил;

Полат Есенгелдиев Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 6 йил;

Камал Ешжанов ва Исламбек Аитмуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 6 йилдан;

Нурсултан Байлепесов ва Алпамис Жумабеков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 28,247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 6 йилдан;

Даулеткелди Надирбаев, Адилбек Сариев, Конгратбай Бекполатов, Руслан Баимбетов, Қуанишбай Бахиев, Ислам Сапаров, Заирбек Пиржанов, Рахимжан Жумабаев, Айдос Есемуратов, Куанишбай Бегалиев ва Манас Рахманов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йилдан;

Нусрет Бауетдинов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил 6 ой;

Нурсултан Дуйсенбаев Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 28,247-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 7 йил 6 ой;

Рустам Досымбетов, Нуратдийин Хабипов ва Замирбек Таджимуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йилдан;

Азамат Алланазаров Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;

Асилбек Омирзаков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 166-моддаси (талончилик) 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;

Шарапат Аширбеков Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;

Даўранбек Раманов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 9 йил;

Омирбек Курбанов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 10 йил 6 ой;

Оралбай Досназаров Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилганларга нисбатан тайинланган жазо муддатларини улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиб, 1 нафар судланувчи жазони қаттиқ тартибли колонияда, 27 нафар судланувчи жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Алимбай Мирзамбетов, Муратбай Пирлепесов, Алйшер Шарапов, Онгарбай Мамутов, Тимурбек Исмаилов, Расул Султаниязов, Абзал Науризбаев, Нурмухаммед Генжебаев ва Амантай Сейтмуратов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йилдан;

Абдималик Хожаназаров ва Есимқан Қанаатов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 5 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Озодликни чеклаш жазосига ҳукм этилганларнинг дастлабки қамоқда ўтирган кунлари Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) га асосан тайинланган жазодан чегирилиши белгиланди ва улар суд залида қамоқдан озод қилинди.

Р.Досимбетов, А.Алланазаров, Н.Дуйсенбаев, Н.Байлепесов, А.Жумабеков, К.Бекполатов, Р.Баимбетов, Қ.Бахиев, И.Сапаров, Н.Хабипов ва З.Пиржановнинг айбидан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди (ушбу харакатлар Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан қамраб олинганлиги сабабли) ҳамда П.Есенгелдиевнинг айбидан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди (қўйилган айблов ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли) чиқарилди.

Содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланувчилардан солидар тартибда ундириш, судланувчиларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.

Мазкур ҳукмдан норози тарафлар Қорақалпоғистон Республикаси суди орқали Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстансиясига процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоятлар беришга, прокурор эса протест билдиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.


Бу ҳам қизиқ

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

Ҳужжатга мувофиқ, тизим аввало Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман ҳамда шаҳарларда жорий этилади.
10:59 / 15.12.2025
Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

“Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Сардор Рустамбоев ушбу мамлакат Президенти Рамчандра Пауд…
12:34 / 13.12.2025
Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Марказий банкнинг Ички валюта бозори шарҳида маълум қилинишича, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг январь—ноябрь ойларига нисбатан…
12:32 / 14.12.2025
Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Сурхондарё ва Наманганда коррупсион ҳамда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Наманган бўлинмаси Косонсой тумани юрисконсульти маҳаллий фуқародан 2 м…
09:31 / 14.12.2025
Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

Эстония Россия билан чегарада бункерлар қуришни бошлади – манба

“Шунингдек, тиканли махсус симлар ва “аждаҳо тишлари” туридаги тўсиқлар захираси шакллантирилган бўлиб, зарурат туғилганда ў…
17:48 / 13.12.2025
Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

WSJ газетасининг ёзишича, Зеленский ўз халқи ишончини йўқотмаган ҳолда Оқ уйнинг таклифига конструктив ёндашмоқчи эканини қа…
08:34 / 15.12.2025
Шифохоналарда дориларни қўллаш бўйича текширувлар ва протоколларни янгилаш ишлари бошланди

Шифохоналарда дориларни қўллаш бўйича текширувлар ва протоколларни янгилаш ишлари бошланди

Клиник протоколларни қайта кўриб чиқиш ва халқаро манбалар томонидан самарасиз ёки етарлича ўрганилмаган деб топилган дорила…
15:08 / 13.12.2025
15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик ку…
15:17 / 14.12.2025
Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Associated Press агентлигининг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда куёви Жаред …
16:29 / 14.12.2025
“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

“Грязь” етакчиси Туркияда ушланди

Ўзбекистонда бир қатор оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, узоқ вақт қидирувда бўлган “Грязь” лақабли жиноий уюшма е…
11:54 / 14.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!