Исроил армияси Сурия шимолидаги Алеппо вилоятига ракета ҳужуми уюштирди, дея хабар беради Башар ал-Ассад режимига яқин ижтимоий тармоқлар.
Қайд этилишича, Исроил кучлари Хайяндаги ҳарбий объектларга ҳужум қилган. Маълумки, Ҳаиян ҳудудида Асад режими армиясини қўллаб-қувватловчи “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати аъзолари мавжуд.
Исроил ва Сурия расмийлари бу борада ҳозирча изоҳ бермаган. Суриянинг SANA ахборот агентлигига кўра, 2024 йилнинг 29 май куни Исроил кучлари Тартус вилоятининг Баняс туманидаги бинога ҳужум қилиб, 1 нафар болани ўлдирган, 10 нафар тинч аҳолини яралаган.
Суриядаги қуролли можаро 2011 йилдан бери давом этмоқда. Исроил ҳаво кучлари вақти-вақти билан Эронпараст гуруҳлар ва Асад армияси позицияларига зарбалар беради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!