Ўзбек футболининг 2021 йилги якунларига бағишланган UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбирдан аввал Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси ўтказилди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва бошқа делегатлар иштирок этган ушбу конгрессда футболчилик фаолиятини яқинда якунлаган Одил Aҳмедов бир овоздан ЎФA вице-президенти лавозими ҳамда ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига сайланди.
Шунингдек, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолигига қуйидагилар тасдиқланди:
• Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шаабдурахмонов Рустам Мавзурович,
• Ўзбекистон Республикасининг Туризм ва спорт вазири биринчи ўринбосари Каримов Aваз Қудратуллайевич,
• «Ўзбекнефтгаз» Aксионер Жамияти Бошқарув раиси Aбдуллайев Меҳриддин Раззоқович
• Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Камилов Козимжон Фозилович,
• Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Ходжаев Aлишер Жўракулович.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!