Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида BYD ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 16 ёшли пиёда жароҳатланди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, воқеа соат 13:50 лар атрофида ТХАЙ–Қумариқ кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Spark русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, 1973 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги BYD билан тўқнашган.
Тўқнашув натижасида BYD ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 2012 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!